Чоршанбадан Тошкент метрополитенининг 15 та станциясида аввал соат 7:00 дан 19:00 гача ишлаган иккинчи вестибюллар энди соат 5:00 дан ярим тунгача очиқ бўлади.
Қорақалпоғистонга 3 кунга кетган президент, 1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилиниши, Тошкентдан Қорақалпоғистонга бориб ишлагани учун шифокорлар маошига тўланадиган 100% устама, Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратган ОТБ, Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган МО ва ЕИ махсус вакиллари ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 23 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент метрополитени тажриба тариқасида «Чилонзор» метро бекатида ҳожатхона қуришни бошлади, агар бу ўзини оқласа, бошқа бекатларда ҳам тадбиқ этилади. Шунингдек, бекатларда йўл кўрсаткичларини замонавий дизайн асосида босқичма-босқич алмаштириш режалаштирилгани маълум қилинди.
Тошкентдаги «Космонавтлар» метро бекатида поезд вагонида «носозлик сабабли тутун чиқди», дея хабар қилди ФВВ. Йўловчилар вагондан туширилган, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Поезд таъмирлашга жўнатилди.
1 январдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун йўл ҳақини 1400 сўмдан 1700 сўмгача ошириш режалаштирилмоқда. Шунга қарамасдан, транспорт картаси билан тўловни амалга ошириш жорий нархдан арзонроқ бўлиши керак. Карта билан жамоат транпортида ҳаракатланиш сонига чегара ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.
1 декабрдан бошлаб Тошкент метрополитенида аҳолида қолиб кетган жетонларни тўлов сифатида қабул қилиш тўхтатилади.
Тошкент метрополитени ва Россиянинг «Трансмашхолдинг» компанияси ўртасида пойтахт метрополитенини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Хусусан, холдинг ер усти йўловчи транспорти ва метрополитен тармоқларини интеграция қилиш, метрополитенда савдо тизимини йўлга қўйиш, метрополитен инфратузилмаси ва ҳаракат таркибини янгилашга ёрдам беради.
Тошкент метрополитени бошлиғига рақамлаштириш бўйича ўринбосар лавозимига чет эллик мутахассис, ер ости йўллари самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади.
Шавкат Мирзиёев метрополитен алоҳида энергия тизимига эга бўлишини маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, метрода тез-тез учрайдиган носозликларни бартараф этиш учун қиймати 40 миллиард сўм бўлган алоҳида подстанция сотиб олинмоқда.
Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилди. Ҳодиса поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.
Тошкент метрополитенида жамоат тартибини бузган ҳолда тўй қилиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган шахсларга БҲМнинг 4 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланиши ортидан олиб борилган ўрганишлардан сўнг ҳаракат таркибининг машинисти, электр-чилангари ва катта устаси ишдан бўшатилди. Элеткродепо раҳбари ўринбосари ойлигининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилди, дея хабар қилди «Тошкент метрополитени».
Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди. Йўловчилар эстакада орқали эвакуация қилинди. Метро йўналиши бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Ўтган йилнинг охирида узоқ кутилган Сергели метро йўналиши ишга туширилди. У тезда йўловчилар билан тўлди — куннинг энг тиғиз соатларида вагонлар одамлар билан тўлиб тошади. Бироқ, бу йўналиш атрофдаги шаҳар муҳитидан узилиб қолган (яқинда очилган Қўйлиқ йўналиши каби).
Янги қурилаётган Сергели ер усти метро йўналишида тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилди. Метронинг йил охиригача тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади.
Тошкент метросининг 17 та бекатида биттадан чиқиш вестибюллари «ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли» вақтинча ёпилади. Бу қанча вақтгача давом этиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент метрополитени 15 августдан ишга туширилади. Метрода ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилиш жиддий назорат қилинади.
Сергелида қурилаётган метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди. Махсус насос орқали қуйилган бетон қотмагани сабабли унинг бир бўлаги поезд устига тушган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг