«молия вазирлиги» тегли мақолалар


Ўзбекистон янги еврооблигациялар чиқарилишини эълон қилди
17 ноябрь 2020, 18:43

Ўзбекистон янги еврооблигациялар чиқарилишини эълон қилди

Ўзбекистон ташқи бозорда 10 йиллик еврооблигацияларни жойлаштириш режаларини эълон қилди. Облигациялар қиймати ҳозирча маълум қилинмади.

9 ой ичида давлат бюджети даромадлари 9,1 млрд долларни ташкил этди
5 ноябрь 2020, 15:51

9 ой ичида давлат бюджети даромадлари 9,1 млрд долларни ташкил этди

Январь-сентябрь ойларида давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди. Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумларига тўғри келади.

Молия вазирига ўринбосар тайинланди
16 сентябрь 2020, 13:41

Молия вазирига ўринбосар тайинланди

Президент Администрациясида шўъба етакчи инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган Қурбанмурат Тапаров молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди
12 август 2020, 10:55

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 10 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 7,8 трлн сўмга тенг бўлди. Энг кўп маблағ — жами 4,56 трлн сўм ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш соҳасига йўналтирилди.

1 млн сўмгача маош оладиганлар сони кўпайди
10 август 2020, 15:12

1 млн сўмгача маош оладиганлар сони кўпайди

Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий фаолликнинг секинлашуви иш ҳақи миқдорларининг пасайишига олиб келди. Жумладан, 1 млн сўмгача маош оладиганлар сони 100 минг кишига кўпайиб, 1,77 млн нафарга етди.

Ярим йилда Давлат бюджети дефицити 6,7 трлн сўмни ташкил этди
10 август 2020, 13:41

Ярим йилда Давлат бюджети дефицити 6,7 трлн сўмни ташкил этди

2020 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, январь-июнь ойларида Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни, харажатлари эса 64,8 трлн сўмни ташкил этиб, дефицит 6,7 трлн сўмга тенг бўлди.

Ташқи қарз чегарасини $5 млрдгача ошириш таклиф этилди
30 июль 2020, 13:31

Ташқи қарз чегарасини $5 млрдгача ошириш таклиф этилди

Молия вазирлиги 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда. Хусусан, мамлакат кафолати остида жалб этиш ташқи қарз чегарасини $1 млрдга ($4 млрддан $5 млрдгача) ошириш, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатларини ўзгартириш кўзланган.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди
17 июль 2020, 23:53 1

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 6,4 трлн сўмга тенг бўлди. Энг кўп маблағ — 2,2 трлн сўм ижтимоий соҳага йўналтирилди.

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди
10 июль 2020, 10:58

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Жамшид Абруев Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, у ушбу вазирликнинг бошқармаларидан бирига бошлиқ бўлиб келаётган эди.

Молия вазирлиги банклар устидан назоратни кучайтиради
7 июль 2020, 14:41

Молия вазирлиги банклар устидан назоратни кучайтиради

Молия вазирлиги кузатув кенгашларидаги мустақил хорижий директорлар орқали давлат банклари устидан назоратни кучайтиришни режалаштирмоқда. Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, баъзи банклар «тушунарсиз шароитларда» катта кредитларни тасдиқлашган.

ОТБ Ўзбекистонга $500 млн имтиёзли кредит ажратади
25 июнь 2020, 13:28

ОТБ Ўзбекистонга $500 млн имтиёзли кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни маъқуллади. Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг мамлакат иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

IFC «Ипотека-банки»ни хусусийлаштириш учун Ўзбекистонга $35 млн ажратади
23 июнь 2020, 17:20

IFC «Ипотека-банки»ни хусусийлаштириш учун Ўзбекистонга $35 млн ажратади

Халқаро молия корпорацияси (IFC) «Ипотека-банки» нинг хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўламини кенгайтириш учун 35 млн доллар эквивалентида, миллий валютадаги заёмни тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг