Навоий вилоятида кўп қаватли уй қурилишига жалб этилган кўтарма кран қулаб тушди, натижада кран бошқарувчиси жаҳорат олди. У ҳозир шифохонага ётқизилгани айтилмоқда. Кўп қаватли турар-жойни қураётган компанияга оид маълумотлар қурилиш ташкилотлари рейтингида мавжуд эмас.
Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган фан олимпиадасига ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаёган машина ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи вафот этди.
Навоий вилоятида «Matiz» автомашинаси чўл ҳудудига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Навоий вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг рухсатномасиз ва шароитларида камчиликлар билан сақланаётгани аниқланди. Ҳайвонот боғи директори Навоий шаҳар маъмурий судидан огоҳлантириш олди ва унга беш кун ичида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида буйруқ берилди.
Навоий вилоятида спиртли ичимлик таъсиридаги икки фуқаро орасида жанжал юзага келди. Оқибатда улардан бири, 45 ёшли эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Навоий вилояти Хатирчи туманида фермер ҳоким қарори устидан судга мурожаат қилгач, ўзи яшовчи ҳудуддаги ариқдан жасади топилган. Унинг яқинлари бу ишда туман ҳокимининг қўли борлигини айтмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Таълим сифати паст бўлганлиги сабабли Навоий вилоятида 26 нафар мактаб директорлари ўз лавозимларидан четлатилган. ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директорлари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.
Ҳукумат қарори билан Навоий вилояти Ғозғон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари тайинланди.
Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчасининг ёрилган девори 4 млрд сўмга қурилган янги бинонинг ички қисми экани тасдиқланди. Вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси эса очилишдан олдин бинони қабул қилиб олган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқарони арқон билан боғлаган ҳолда трактор тиркамасида мажбурий равишда олиб кетаётганлиги акс этган, Навоийдаги «самосуд» видеоси ҳақида маълумот берди.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича «қониқарсиз» баҳоланган ҳокимлар ва туманлар сектор раҳбарлари аҳолидан кечирим сўраб, вазиятни тўғирлашга ваъда беришди. Жами 33 та туман ва шаҳарлар «қизил» ҳудуд деб топилди. Касби, Томди, Конимех ва бошқа туманларнинг раҳбарлари биринчи бўлиб узр сўрашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг