Намангандаги Норин дарёсининг емирилган дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш учун бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев бошчилигида иш олиб бориляпти. Жараёнга 381 нафар ходим ва 112 та махсус техника жалб этилган.
Тармоқларда Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг вилоят ФВБ емирилиш оқибатини бартараф этиш жараёнларини бошлади.
Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги Land Cruiser машинаси 5 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик баёнотига кўра, воқеа 7 октябрда содир бўлган. Шунингдек, ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши экани ва ҳолат ИИБ томонидан расмийлаштирилгани қайд этилди.
Давлатобод туманидаги 58-мактабда «География» фани ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилаётган 5-«в» синфдаги ўқувчини хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, калтаклади. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашни сўради.
Косонсой туманидаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал юзага келди. Видеодан бошқа бир ўқувчи устозининг бошига гултувак отганини ҳам кўриш мумкин. ХТВ жанжал ўзаро келишмовчилик оқибатида юзага келганини маълум қилди. Ўқувчининг онасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тармоқларда Наманганнинг Чортоқ туманидаги туғруқхоналардан бирида 10 дан ортиқ аёл бир бўлимда (аслида 3 нафардан кўп бўлиши мумкин эмас) чақалоғи билан ётгани акс этган видео тарқалди. Натижада ССВ мазкур ҳолатга ўз вақтида чора кўрмаган тиббиёт бирлашмаси раҳбарини ишдан бўшатди.
Наманган вилоятида Cobalt автомашинаси ва пахта ташувчи тракторнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди. Трактор ҳайдовчилари ўртасида тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда, дейилган ЙҲХБ хабарида.
Норин туманида катта ёшли эр-хотин тахминан тарвуздан заҳарланиш оқибатида оламдан ўтди. Уларнинг икки қизи ва икки набираси шифохонага ётқизилди.
Норин туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро ўз уйида осилган ҳолда топилди. Унинг онлайн қимор ўйинларидаги ютқазавериши оиласида келишмовчиликларни келтириб чиқаргани ва шу сабабли ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
ФВВ Намангандаги «Ертикон» сув омбори остидан сув сизиб чиқаётганини тасдиқлади. Таъкидланишича, 13 июндан бери дамбанинг иккита жойидан сониясига 5−10 литр сув оқиб чиқмоқда. Шунга қарамасдан аҳоли ва тўғонга хавф йўқлиги айтилмоқда. Омбор олдида тун-у кун кузатув пости ташкил этилди.
Наманганлик 22 ёшли фуқаро Telegram тармоғи орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилишда гумонланади ва ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг телефонини текшириш учун олиб қўяди. Бундан хавфсираган айбланувчи Фарғона орқали Қирғизистонга қочиб кетишга уринганида ушланди. У воқеа қандай бўлгани ва кимдан маслаҳат олиб турганини сўзлаб берди. Суд унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Наманган вилоятининг Норин туманида ўз томорқасида 57 туп кўкнори етиштираётган фуқаро аниқланди.
Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси ва яна бир қанча шахслар фуқарога 5,3 гектар ерни ажратиб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ушбу пулдан 1500 доллар ва 5,6 млн сўмини олганида қўлга тушган.
Наманган вилоятининг Норин туманида маҳаллий ҳокимият Iftihor Kiyim Sanoat кластерини бошқа бир кластер — Uztex Uchkurgan билан уч йилдан буён ишлаб келаётган фермер хўжаликларига бириктирмоқчи бўлмоқда. Кластерларни ўзгартириш бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев томонидан имзоланган йиғилиш ёпиқ баённомасида кўзда тутилган. Uztex 2022 йил учун фермерлар билан тузилган шартномаларнинг бир қисмини молиялаштиргани, бироқ вилоят ҳокими ён беришни истамаганини маълум қилди. Фермерларнинг айтишича, улар жорий кластердан мамнун. Iftihor Kiyim Sanoat эса «бу ерларни сўрамаганликларини» билдирди.
Наманган вилоятида антирадарлар аниқлай олмайдиган лазер тизимига эга «ақлли» қурилмалар ўрнатилмоқда. Туркия компанияси вилоятда «ақлли радар системаларини» ишлаб чиқариш учун 10 млн долларлик инвестиция киритди.
Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Адил Атаходжаевнинг ўрнини эгаллади.
Наманганда суд ИИБ раҳбариятининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълум қилган собиқ профилактика инспектори Сардорбек Отабоевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. У Жиноят кодексининг 7 моддаси, жумладан, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқалар бўйича айбланмоқда. Судланувчи айбловларни рад этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ йўл бўйлаб ўнлаб одамларнинг югуриб кетаётгани акс этган видео Янги йил оқшомида тасвирга олингани, йўлни ҳеч ким тўсиб қўймагани, намойишлар бўлмаганини маълум қилди.
Наманган ва Андижон аэропортлари қуюқ туман тушиши туфайли рейсларни қабул қилмаяпти, кўриш масофаси 50 метрга яқинни ташкил этмоқда. Рейслар эса энг яқин захира аэродромларга йўналтирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг