Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди. Олимлар институтлар қандай шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсирини ўрганиш йўналишидаги ишлари учун мукофотланди.
2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан жабрланганларни бирлаштирган Нихон Ҳиданкё ташкилотига топширилди. Мукофот «ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини исботлагани учун» берилди.
Адабиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Хан Гангга тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берадиган таъсирли шеърий насри учун берилди.
Дэвид Бейкер, Демис Хассабис ва Жон Жумпер 2024 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорлари бўлди. Олимларга мукофот сунъий интеллектдан фойдаланиб, оқсиллар тузилишини аниқлагани ва янги турларини яратишдаги ишлари учун тақдим қилинди.
Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти сунъий нейрон тармоқларидан фойдаланган ҳолда машинали ўқитишни таъминлайдиган асосий кашфиётлар ва ихтиролар учун Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтонга берилди.
Тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофоти генлар фаолиятини бошқарувчи микроРНК молекулаларини кашф этган Виктор Амброс ва Гари Рувкунга берилди.
2023 йилги иқтисод бўйича Нобель мукофоти аёлларнинг меҳнат бозоридаги ўрни ва самаралари борасида тадқиқот ўтказган Гарвард университети иқстисодчиси Клаудия Голдинга берилди.
2023 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти аёлларга нисбатан зулмга қарши курашган эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргес Муҳаммадига берилди. Муҳаммади «давлатга қарши ташвиқот» учун 2021 йилдан бери қамоқда.
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти норвегиялик ёзувчи, шоир ва драматург Юн Фоссега «айтиб бўлмайдиганларни сўзлатадиган новаторлик пьесалари ва прозаси учун» берилди.
2023 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти квант нуқталарини кашф этган ва синтез қилган олимлар — Мунги Бавенди, Луи Брюс ва Алексей Экимовга берилди.
Физика бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти электронлар бўйича экспериментал тажрибалар ўтказган олимлар Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Ле-Ҳуиллерга берилди.
Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти COVID-19 га қарши вакциналар яратиш имконини берувчи mRNA синтези технологияларини ишлаб чиққан Каталин Карико ва Дрю Вайсманга берилди.
Тинчлик бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алесь Беляцкийга, шунингдек, Россиянинг «Мемориал» ва Украинанинг «Фуқаро эркинликлари маркази» (Центр гражданских свобод) каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларига берилди.
Швеция Қироллик Фанлар академияси адабиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини 88 ёшли француз ёзувчиси Анни Эрнога топширди.
Швеция Қироллик Фанлар академияси физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини олимлар Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингерга мураккаб фотонлар билан ўтказган тажрибалари учун топширди.
Швециялик генетик Сванте Паабо неандертал геномини очганлиги учун тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
«Новая Газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов 2021 йилда тинчлик бўйича қўлга киритган Нобель мукофотини аукционга қўйди. Бошланғич нархи $700 минглик лот бир неча дақиқада $16,6 млнга кўтарилди, якунда эса $103,5 млнга сотилди. Маблағлар украиналик қочқинларнинг оилаларига ёрдам беришга сарфланади.
Иқтисодиёт бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти америкалик иқтисодчиларга топширилди. Дэвид Кард «меҳнат иқтисодиётини ўрганишга», Жошуа Энгрист ва Гуидо Имбенс «сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишга» ҳисса қўшганликлари учун эътироф этилди.
2021 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти россиялик журналист Дмитрий Муратов ва филиппинлик журналист Мария Рессага топширилади. Нобель қўмитаси уларнинг демократия ва тинчликнинг асосий шарти бўлмиш сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатларини эътироф этди.
Танзаниялик ёзувчи Абдулразоқ Гурна адабиёт йўналишида 2021 йилги Нобель мукофотининг соҳиби бўлди. У «колониализм оқибатлари ва қочқинлар тақдирига муросасиз ва раҳмдиллик билан киришгани» учун тақдирланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг