Қўқон шаҳрида бир неча ўн йиллик чинор дарахтини арралаб кетган икки шахсга жиноят иши қўзғатилди. Улар дарахтни йўқ қилишга уриниш пайтида экология ва ИИО ходимларига қаршилик кўрсатган. Бош прокуратурага кўра, 2025 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 848 туп дарахт ноқонуний кесилди.
Дўстлик туманида фуқаро 13 туп тут дарахтини ноқонуний кесгани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 738 млн 750 минг сўм зарар етди. Ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Гурлан туманида фермер хўжалиги раҳбари 81 туп биологик соғлом туронғил дарахтини ноқонуний кесгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 618,1 млн сўмлик зарар этказилган. Хўжалик раҳбарига жиноят иши очилди.
Асака туманида кўп йиллик 6 туп чинор дарахти кесилиши оқибатида табиатга 317 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Ғиждувон туманида йўл қурилиши сабабли 4 туп манзарали дарахт қўпориб ташлангани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 50 млн сўмлик зарар этган. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарига 400 туп дарахт экиш ва уни парваришлаш мажбурияти юкланди.
Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида 67 туп дарахт ноқонуний кесилди. Аввалроқ туман ҳокимлиги масъули уларни кесишга рухсат сўраган, аммо экология бўлими бунга рухсат бермаган. Бу ҳаракат орқали ўсимлик дунёсига салкам 300 млн сўм зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Деҳқонобод туманида 6 туп арча тагидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташлангани учун ўрмон қўриқчисига 3,3 млн сўм жарима қўлланди. Табиатга 18 млн сўмлик зарар етказилган.
Қашқадарёда хусусий корхона вилоят болалар шифохонаси майдонидаги 17 туп манзарали дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.
Ўзбекистонда йилнинг биринчи ярмида 2 мингдан ортиқ дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари аниқланди. Табиатга етказилган зарар 3,6 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Наманган туманида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесиб юборган фуқарога 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ундан ўсимлик дунёсига етказган зарари учун 326 млн сўм зарар ҳам ундирилади.
Булунғур туманида йўл ёқасига экилган, қарийб 50−55 йиллик 9 туп қайрағоч кесиб ташланди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744,6 млн сўм зарар етган.
Қўшкўпир туманида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтни қўпорган ва 3 туп дарахтга шикаст етказган ферма раисининг озодлиги 2 йилга чекланди. Шунингдек, 193,8 млн сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ҳам қоплаши белгиланди.
Олтинсой туманида ферма раиси 8 туп элдор қарағайи дарахтини фуқарога 5 млн сўмга баҳолаб, кесиш учун сотиб юборгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 550 млн сўмдан ортиқ зарар етказилди.
Избоскан туманида фуқаролар 3 туп чинор дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб кетди. Оқибатда табиатга 131 млн сўмлик зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёда 30 туп манзарали дарахт, Тошкент вилоятида эса 48 туп писта дарахти ўтин қилиш учун кесиб ташлангани аниқланди. Хусусан, Қарши шаҳрида ўсимлик дунёсига 151 млн сўм зарар етган.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида фирмага берилган ҳудудда 35 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 196 млн сўм зарар етгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда 2022 йилда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 4599 та ҳолат аниқланган. Таққослаш учун, 2021 йилда 8243 та қоидабузарлик қайд этилган. Табиатга етказилган зарар 10 млрд сўмга баҳоланмоқда. Қурилиш майдончаларида тўсиқлар билан ўралган 24 минг дарахт хавф остида қолмоқда.
Қизириқ туманидаги хўжаликда ўсувчанлигини йўқотмаган 4 туп катта ёшли чинор кесиб кетилди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилди.
Касби туманида «Indorama agro» хорижий компанияси 560 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтни қўпориб ташлагани маълум бўлди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 2,8 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалигида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтлар қўпорилган, 3 туп дарахт шикастлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг