«ноқонуний ер сотиш» тегли мақолалар


Самарқандда 5 сотих ерни $100 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди
30 май 2022, 19:09

Самарқандда 5 сотих ерни $100 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди

Самарқанд туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ер майдонининг 5 сотихини 100 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда у 70 минг долларни олган вақтида қўлга олинди.

Учта ҳудудда ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди
18 май 2022, 13:29

Учта ҳудудда ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Қорақалпоғистонда 0,5 гектар ерни 47 минг долларга, Тошкентда 6 сотих майдонни 14 минг долларга ҳамда Бухорода 4 сотих ерни 9 мингга сотишга уринган шахсларни қўлга олди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида 40 гектар ерни $3 млнга сотишга уринган шахслар ушланди
16 апрель 2022, 18:39

Тошкент вилоятида 40 гектар ерни $3 млнга сотишга уринган шахслар ушланди

Бўстонлиқ туманида тўрт нафар тадбиркор ва Мирзо Улуғбек туман ҳокими ёрдамчиси 40 гектар ерни 3 млн долларга сотишга уринганликда гумон қилинмоқда. Улар 180 минг долларни аванс тариқасида олганида ушланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда 1,2 гектар ер майдонини 87 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15 март 2022, 11:41

Самарқандда 1,2 гектар ер майдонини 87 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари Самарқанд шаҳри, Иштихон ва Пахтачи туманларида ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.

Ерни расмийлаштириб бериш учун $200 минг сўраган давлат хизматчиси ушланди
1 март 2022, 10:13

Ерни расмийлаштириб бериш учун $200 минг сўраган давлат хизматчиси ушланди

Наманган вилоятида ерни расмийлаштириб бериш учун 200 минг доллар сўраган давлат хизматчиси қўлга олинди. Самарқанд вилоятида Миллия гвардия ходими 6 гектар ерни 157 минг долларга сотмоқчи бўлганлиги аниқланган. ДХХ бошқа ҳудудларда ҳам ноқонуний ер сотилиши ҳолатларини аниқлади.

Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди — ДХХ
16 февраль 2022, 09:57

Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди — ДХХ

ДХХ Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилганини маълум қилди. Жумладан, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 32 гектар ер майдонини 35 минг доллар эвазига харидор номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Самарқандда фермер 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда
3 февраль 2022, 10:58

Самарқандда фермер 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда

Самарқанд туманида фермер ўзига қарашли хўжаликнинг суғориладиган еридан 1 гектарини фуқарога иссиқхона қуриш учун сотиш ва ҳужжатларни тайёрлаб беришни келишиб олгани айтилмоқда. Бунинг эвазига у 20 минг доллар олган вақтида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси $128 минг пора билан қўлга тушди
1 январь 2022, 14:27

Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси $128 минг пора билан қўлга тушди

ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассисини мактабгача таълим муассасаси биносини хусусийлаштириш ва шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 128 минг доллар олган вақтида ушлади. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.

Самарқанд ва Сурхондарёда ноқонуний ер сотишга уринган шахслар ушланди
24 декабрь 2021, 13:04

Самарқанд ва Сурхондарёда ноқонуний ер сотишга уринган шахслар ушланди

Самарқандда ўзганинг фермер хўжалиги еридан 10 гектарни сотмоқчи бўлган аёл, Сурхондарёда эса уй қуриш учун фермер хўжалик ерини сотишга уринган фуқаро қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилди.

21 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 декабрь 2021, 22:00

21 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Орол денгизининг куни кутаётган Айдар-Арнасой кўллар тизими, «Шовотландия» кафесини ёқиб юборгани учун бутун умрга қамалган шахслар, чангли бўрон кузатилаётган Қарши, автомобилларни чақириб олаётган UzAuto Motors, Қибрайда қарийб 14 гектар ерни 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлганлар, тотализаторлар фаолиятига қарши Русланбек Давлетов, блокланган Twitter пост эълон қилаётган Танзила Нарбаева, Ўзбекистонлаги раҳбарларнинг мутахассислиги ва карьера йўли — «Газета.uz» нинг 21 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қибрайда қарийб 14 гектар ерни $3,4 млнга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
21 декабрь 2021, 15:53

Қибрайда қарийб 14 гектар ерни $3,4 млнга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 13,7 гектар ер майдонини 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Ноқонуний равишда ер сотишга уринишлар Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ҳам қайд этилди.

Андижонда бир нечта ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди
16 апрель 2021, 12:31

Андижонда бир нечта ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди

Андижон вилоятида мансабдор танишлари орқали 100 гектар ер ажратиб, ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига 128 минг доллар олган фуқаролар вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, шаҳар ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, саноат зонасидан 80 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 50 минг доллар талаб қилган фуқаро жиноят устида қўлга олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг