Олий суд ижтимоий тармоқлардаги 19 та канал (гуруҳ, материал)ларни экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар рўйхатига қўшди.
Тошкентда блогер Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят ишини судда кўриб чиқиш бошланди. Журналистлар аввалроқ ПЗР-тест маълумотномаси талаб этилиши ҳақида хабар берилмаганлиги учун суд биносига кира олмади. Бундан ташқари, суд мажлиси очиқ деб эълон қилинишига қарамасдан, суд жараёнини суратга олиш ва ОАВда ёритиш тақиқланди.
Президент «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни имзолади, бу бутун мамлакатда умумий — 2 ойгача, республиканинг айрим ҳудудларида эса — 4 ойгача фавқулодда ҳолат жорий этишга имкон беради. Фавқулодда чекловлар қаторига — коммендантлик соати, карантин, ОАВлар фаолияти ва фуқаролар ҳаракатланиши эркинлигини чеклаш, қолаверса, жамоат тартиби муҳофазасини кучайтириш ва оммавий тадбирларни тақиқлаш киради.
2021 йилда дунё бўйлаб қамоқхоналардаги журналистлар сони рекорд даражага етди — 293 нафар ОАВ ходими қамоққа олинган. Яна 24 нафар журналист ҳалок бўлган.
Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб кетган спорт залида шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалгандан бир неча кун ўтиб туман ҳокимлиги спорт залини таъмирлаб берди.
Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида миллий журналистика турли синов ва қийинчликларга дуч келаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари цензура ўрнатиш, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш ва бошқалар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. У яна бир бор уларга ишонишини ва бор ҳақиқатни рўю-рост айтишлари лозимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, вилоятга ташрифдан асосий мақсад нимада эканлигини очиқлади. «Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз», — деди президент.
Касаба уюшмалари федерациясида бўлиб ўтган видеоселектордан ОАВ вакиллари чиқариб юборилди. «‘Телевизорчик'лар кетсин, бўлди. Бу ерда гапларимиз бор-да бизнинг, илтимос сизлардан, рухсат ҳаммаларингизга. Бўлди кетаверсин», — деди федерация раиси Қудратилла Рафиқов. Шундан сўнг, федерация матбуот хизмати раҳбари журналистларга «материал эфирга берилиши олдидан уларга кўрсатилиб, рухсат олиш кераклигини уқтирган». Йиғилишда Сенат раиси ва президент маслаҳатчиси ҳам қатнашган.
Коррупцияга қаши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов ОАВ ходимларининг давлат томонидан мукофотланишига қарши эканлигини маълум қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда блогер ёки ОАВ бирор жараённи ёритганида унга пул тўланган ёки йўқлигини билиб бўлмаслигини ҳам таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев журналистлар билан суҳбатда «адолатни етказишдан тўхтамаслик» лозимлигини айтди. «Қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди», — деди президент.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, давлат органлари жамоатчилик кенгашлари таркибига камида бир нафар журналист ва/ёки блогернинг киритилиши белгиланмоқда. Шунингдек,танқидий материалларга бир кун ичида жавоб берилади, ҳар бир раҳбар ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очади.
Оммавий ахборот воситаларининг вазифаси — жамоатчилик фикрини етказиб туриш ва муаммоларни муҳокама қилиш орқали уларнинг ҳал қилинишига ҳисса қўшишдан иборат. Уларнинг «оғзини ёпиш»га уринишлар ҳокимият учун ҳам, бутун жамият учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Комил Жалилов мақоласи.
Йил бошидан буён АОКА оммавий ахборот воситаларига 90 та огоҳлантириш юборди. Давлат телеканалларига 20 га яқин хат келиб тушган бўлса, Zo’r TV ва Sevimli каналлари мос равишда 7 ва 5 та огоҳлантириш олган. Газета ва журналлар 29 марта, интернет нашрлари 22 марта огоҳлантирилди.
UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини мақолаларни ўчиртириш ва ўзгартириш орқали ОАВга босим ўтказаётганликда айблади. Қўмита эса ушбу айбловларни рад этиб, ўз «позицияси»да қатъий қолиши ва барча низоларни фақат суд орқали ҳал қилишини таъкидлади.
ЎзА директорининг ўринбосари ва таниқли блогер Хушнудбек Худойбердиев янги лавозимга тайинланишини уни «зарарлантириш» учун ҳаракат деб ўйламаслигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бунга ОАВ соҳасига «янги қон» олиб кириш сифатида қараш керак.
«Биз жуда ҳохласак ҳам бу муаммоларни еча олмаймиз» — Комил Аллажонов ҳозирда Ўзбекистонда юзага келган муаммолар ва уларга ечим топиш учун вақт кераклиги тўғрисида шахсий фикрларини билдирди.
«Ҳар битта одам матбуотда қилган хатоси учун ишдан кетса, эртага келган одам ҳам ҳудди шундай хатони қилмайди деб ишонч билан айта олмаймиз» — Комил Аллажонов нима учун матбуотга чиқиб кетган аудиолар учун мансабдор шахслар жазоланмаётганлиги, ҳокимларнинг ишига қандай мезон билан баҳо бериш кераклиги ва улар матбуот билан қандай ишлаши кераклиги тўғрисида шахсий фикрларини билдирди.
Аксарият ахборот воситаларида ижтимоий салмоғи енгил бўлган, ҳисобот ва баландпарвозлик руҳидаги материаллар ҳануз устунлик қилмоқда, дейилади Президентнинг ОАВ ходимлари байрами муносабати билан табригида. Давлат раҳбари, шунингдек, айрим журналист ва блогерларда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги жамоатчиликни ташвишлантираётганини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг