«олий суд» тегли мақолалар


Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)
20 апрель 2023, 15:52

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.

Фарғонада келинини ўлдирган 65 ёшли қайнота 13 йилга қамалди
11 апрель 2023, 10:16

Фарғонада келинини ўлдирган 65 ёшли қайнота 13 йилга қамалди

Қўштепа туманида 65 ёшли қайнота оилавий жанжал туфайли келинини ўлдириб қўйди. Суд эркакни 13 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлагани айтилмоқда
5 апрель 2023, 17:31

Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлагани айтилмоқда

Чироқчи туманида 52 ёшли эркак меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани айтилмоқда. Олий суд ҳолат бўйича жиноят иши 7 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўрилишини маълум қилди.

Олий суд мансабдорларнинг қизлар билан жинсий алоқа қилгани бўйича суд қарори устидан протест ёки шикоят олмаганини маълум қилди
1 апрель 2023, 17:40

Олий суд мансабдорларнинг қизлар билан жинсий алоқа қилгани бўйича суд қарори устидан протест ёки шикоят олмаганини маълум қилди

Олий суд амалдорлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги жинсий алоқа иши бўйича Хива суди 7 ой аввал ҳукм чиқарганини тасдиқлади. Мудира ва мансабдорлар апелляция берган, бироқ ютқазган. Олий суд кассация инстанциясида кўриб чиқилгунга қадар ишга ҳуқуқий баҳо бера олмаслигини билдирди.

Тошкентда 6 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка нисбатан жазо кучайтирилди
29 март 2023, 09:36

Тошкентда 6 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка нисбатан жазо кучайтирилди

Прокурор протестидан сўнг апелляция суди аввалроқ 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилиб, 10 йилга қамалган Тошкентда яшовчи эркакка нисбатан жазони кучайтирди. У 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 4 йилга қамалди
23 март 2023, 16:43

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 4 йилга қамалди

2016−2019 йилларда Қарши шаҳрига ҳокимлик қилган Жамшид Фозилов 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У Жиноят кодексининг 4 та моддаси билан айбли деб топилди. Шунингдек, 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Диний қўшиқ учун 5 йилга қамалган талаба шартли озод қилинди
2 март 2023, 21:32

Диний қўшиқ учун 5 йилга қамалган талаба шартли озод қилинди

Диний қўшиқ — нашида учун 5 йилга қамалган 22 ёшли талаба Сардор Раҳмонқулов озодликка чиқди. Тошкент суди ҳукмни шартли жазога алмаштирди.

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди
27 январь 2023, 16:18

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди

2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар 75 078 нафар шахсга нисбатан 58,6 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқди. Шундан, 56,5 минг нафари судланган, 1010 нафари оқланган ва реабилитация қилинган. Асосан фирибгарлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар кўриб чиқилган.

«Камалов ва Оринбаев кўрсатма беради деб умид қиламиз» — Нукус воқеалари бўйича комиссия аъзоси
26 декабрь 2022, 12:33

«Камалов ва Оринбаев кўрсатма беради деб умид қиламиз» — Нукус воқеалари бўйича комиссия аъзоси

Парламент комиссияси аъзоси Гулноз Мамарасулова «Газета.uz» билан суҳбатда Нукус воқеалари бўйича суд жараёни қандай кечаётгани, Қорақалпоғистоннинг собиқ ва амалдаги раҳбарининг кўрсатмаси муҳимлиги, қолаверса, нима учун комиссия ҳалигача ўз ҳисоботини эълон қилмагани ҳақида сўзлаб берди.

Фарғонада ҳайдовчига «руҳий азоб етказган» ЙПХ инспекторлари жавобгарликка тортилди
21 декабрь 2022, 18:11

Фарғонада ҳайдовчига «руҳий азоб етказган» ЙПХ инспекторлари жавобгарликка тортилди

Қувалик ҳайдовчи Фарғонада ўзига нисбатан ноқонуний баённома тузган икки нафар ЙПХ ходимини руҳий азоб етказганликда айблаб судга берди. Суд унинг даъвосини қаноатлантириб, инспекторларнинг ҳар бирига 3 млн сўмдан маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳукм чиқарди.

173 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди (рўйхат)
19 декабрь 2022, 21:15

173 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди (рўйхат)

Олий суд 4 та жиноят иши бўйича сургун қилинган, отилган ва мол-мулки мусодара қилинган 173 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. Бир нафари эса Эрон фуқароси бўлиб, у ССРИ ҳудудидан депортация қилинган.

Прокурорнинг фаоллиги йўқлиги сабаб, судьялар савол-жавобга кириб кетишга мажбур бўляпти — Олий суд раиси
1 декабрь 2022, 15:59

Прокурорнинг фаоллиги йўқлиги сабаб, судьялар савол-жавобга кириб кетишга мажбур бўляпти — Олий суд раиси

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов айрим суд процессларида ҳақиқий тортишувчанлик принципи ҳозир таъминланмаётганини танқид қилди. Бунга айрим прокурорлар охирги вақтларда суд жараёнига ҳеч қанақа тайёргарликсиз келиб, ўша ердан ўқиб [бераётгани], фақат адвокат гапираётганини сабаб қилиб келтирди.

Нукус воқеаларида 6,7 млрд сўм зарар етказилган — айблов
28 ноябрь 2022, 16:50

Нукус воқеаларида 6,7 млрд сўм зарар етказилган — айблов

Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган 22 кишига қўзғатилган жиноят иши хулосаларида тартибсизликлар натижасида 6,7 млрд моддий зарар етказилгани айтилди. Гумонланувчиларнинг шахси аниқланди. Уларга яқинлари билан навбатма-навбат қисқа суҳбат ўтказишга руҳсат берилди.

Ўзбекистон Олий суди раисига ўринбосар сайланди
19 ноябрь 2022, 14:01

Ўзбекистон Олий суди раисига ўринбосар сайланди

Сенатнинг 19 ноябрдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Полванов Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланди. Шу мажлисда Гулнора Мирзаева, Абдикамал Абдикаримов ва Аскар Бекманов Олий суд судьялигига сайланди.

Олий судда бирданига етти нафар ходим ишдан кетди
10 сентябрь 2022, 10:37

Олий судда бирданига етти нафар ходим ишдан кетди

Олий суд етти нафар нафақа ёшидаги судялар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Уларнинг 4 нафари Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасидан, 3 нафари эса бошқа бошқарма ва бўлимларда ишлаган.

Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди
7 сентябрь 2022, 10:25

Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди

Олий суд Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева киритган апелляция шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати ЖПКнинг 6 та моддаси талабларини бузган деб топди. Иш апелляцияда такроран кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига қайтарилди.

Олий суднинг собиқ раҳбари Конституциявий судга судья бўлиши кутилмоқда
10 август 2022, 15:19

Олий суднинг собиқ раҳбари Конституциявий судга судья бўлиши кутилмоқда

Президент Конституциявий суддаги вакант судья лавозимига Олий суд раиси лавозимида фаолият юритаётган Козимжон Комилов номзодини таклиф қилди. Олий суд раҳбарлигига эса президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзоди илгари сурилди.

Олий суд раиси Козимжон Комилов ишдан бўшатилди
10 август 2022, 13:15

Олий суд раиси Козимжон Комилов ишдан бўшатилди

2017 йилдан бери Олий судга раислик қилган, 13 июлда лавозимга қайта тайинланган Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов эгаллаши кутилмоқда.

Козимжон Комилов Олий суд раислигига қайта тайинланди
13 июнь 2022, 13:33

Козимжон Комилов Олий суд раислигига қайта тайинланди

Сенаторлар 2017 йилдан бери Олий суд раиси сифатида ишлаб келаётган Козимжон Комиловни президент тақдимномасига мувофиқ, лавозимга қайта сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Олий судга 10 йиллик муддатга икки нафар судья сайланди
28 май 2022, 16:48

Олий судга 10 йиллик муддатга икки нафар судья сайланди

Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Турғунали Мирзаев ва Нурали Рахмоновни Олий суд судьяси лавозимига 10 йиллик муддатга сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ҳар иккиси ҳам судья сифатида камида 10 йиллик тажрибага эга.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг