2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайлови бўлди, энергия тарифлари кескин ошди, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида узоқ кутилган қонун қабул қилинди, мамлакат Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғалабаларга эришди… Ўтаётган йил якунлари — «Газета.uz» обзорида.
Бош вазир Абдулла Арипов Парижда тарихий натижага эришган Паралимпия ўйинлари совриндорларини табриклаб, уларнинг муваффақиятида давлат раҳбарининг ҳиссасини таъкидлади. «Олимпиадада 13-ўрин, Паралимпиадада 13-ўрин! Балки кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Париж олимпиадаси иштирокчилари билан учрашувда Financial Times колумнисти Саймон Купернинг «Олимпия медаллари жадвали бизга нималар ҳақида ҳикоя қилади?» номли мақоласидан иқтибос келтирди. «Газета.uz» ушбу мақоланинг таржимасини ҳавола этади.
Президент Олимпиада ғолиблари билан учрашувда 2028 йилги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлади. «Келгуси Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз бўлади», — деди президент оммавий спортни ривожлантириш борасидаги вазифаларни белгилаб бераркан.
Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат мукофотлари топширилди. Президент спортчи ва мураббийларга миннатдорлик билдириб, қайси спорт турлари бўйича ҳаракатларни кучайтириш кераклигини айтди. Келгусида спортчиларни тайёрлаш дастурлари қабул қилиниб, хорижлик мутахассислар жалб этилади.
Тайванлик боксчи Линь Юй-Тин Олимпиада ғолиби бўлди. У олтин медаль йўлида ўзбекистонлик Ситора Турдибековани ҳам мағлуб этди. Бироқ интернетда ҳануз унинг жинси ҳақидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда. «Газета.uz» ХОҚ ва Тайвань ёнини олган боксчи билан боғлиқ жанжал тафсилотларини ўрганди.
Парижда ўтган Олимпия ўйинларида олтин медаль олган спортчиларнинг мураббийлари 50 минг доллар, кумуш олганларнинг мураббийлари 25 минг доллар, бронза медалини олганларники эса 12 500 доллардан мукофотланди.
Париждаги Олимпиада Ўзбекистон учун мамлакат мустақил тараққиёти тарихида энг муваффақиятлиси бўлди. Республика 13 та медаль (8−2−3) билан 206 та давлат орасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиёда ва МДҲда 1-ўринни ҳамда Осиёда 4-ўринни эгаллади.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабасини нишонлаётган вақтда юрак хуружига учради. Унга юрак-ўпка реанимацияси ва дефибрилатор қўллаган ҳолда Британия бокс жамоаси мутахассислари ёрдам берди.
Париждаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан курашаётган россиялик курашчи Разамбек Жамалов олтин медални қўлга киритди. Финалда у япониялик рақибини муддатидан аввал мағлуб этди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 20 йил ичида эркин кураш бўйича олган илк Олимпия олтин медалидир.
Акбар Жўраев Париж Олимпиадасида оғир атлетика бўйича кумуш медаль олди. У даст (185 кг) ва силтаб кўтаришда (219) умумий 404 кг тўплаб иккинчи ўринни эгаллади.
Олимпиаданинг 13-кунида боксчи Ҳасанбой Дўсматов финалда, Абдумалик Халоков ярим финалда жанг қилади. Тахмина Икромова бадиий гимнастика, Улуғбек Рашитов эса таэквондо баҳсларига киришади. Замонавий бешкурашда Алисе Фахрутдинова, эркин курашда Ғуломжон Абдуллаев ва Жавраил Шапиев баҳс олиб боради.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Олимпиада учун таркибни шакллантиришда қийинчиликлар бўлгани ва мусобақага тайёргарлик кўриш учун вақт етарли бўлмаганини таъкидлади. У ҳеч бир футболчига эътирози йўқлигини айтиб, таътилга чиқиш режасини эълон қилди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) Париж-2024 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди.
Париж Олимпиадасининг 1/8 финалига етиб келган боксчи Ҳасанбой Дўсматов 3 августда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга чиқади. 31 ёшли Дўсматов рақиби билан таниш экани, у билан рингда кўп тўқнаш келганини айтди. Ким кучли, яхши тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ютади, деди спортчи.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Олимпиададаги натижаларни сарҳисоб қилди. Унинг айтишича, жамоа рақибларини мағлуб этиши учун кучи етарди, аммо «қаердадир омад, қаердадир маҳорат, тажриба етишмади». Турнир катта тажриба берди ва жамоани кучлироқ қилди, деди у.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги сўнгги учрашувида Доминикан Республикаси билан дуранг ўйнади (видео, статистика).
Париж Олимпиадасининг 4-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та спорт турида иштирок этади. Шарофиддин Болтабоев дзюдо, Анна Пракатен эса академик эшкак эшиш бўйича баҳсларга киришади. Шунингдек, 4 нафар боксчи ўз юришини бошлайди. Футболчилар эса Доминиканга қарши ўйнайди.
Париж Олимпиадаси очилиши куни Франция темирйўл тармоғида саботаж уюштирилди. Вандаллар бир неча муҳим йўналишлардаги сигнал қутиларига ўт қўйди, бу эса тезюрар поездларнинг ҳаракатига жиддий зиён келтирди.
Парижда 26 июль куни 2024 йилги ёзги Олимпиада расман очилади. Тўрт йилликнинг энг катта спорт тадбири арафасида Франция пойтахти Олимпия ранглари ва рамзлари билан тўлди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари ҳам кучайтирилган. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Париждан олимпияолди фоторепортаж тайёрлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг