Шавкат Мирзиёев Парижда бўладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўришни тайинлади. «Бу йилги ютуқларни Токиодаги каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри. Натижа тарихда энг яхшиси бўлиши учун ҳозирдан чора кўриш керак», деди у.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғиси спортининг слалом йўналишида Комилжон Тўхтаев 42-натижани қайд этди. Бироқ, дастурдаги техник хато туфайли унинг натижаси ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмади. Шу билан унинг Олимпиададаги иштироки якунланди.
Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов «Газета.uz»га берган интервьюсида нега мураббийликни танлагани, Баҳодир Жалоловга қандай мотивация берганлиги, шогирдларини қандай тарбиялаши ва Олимпиада финалидан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлади. Боксчи Баҳодир Жалоловга «Фидокорона хизматлари учун» ордени, таэквондочи Улуғбек Рашитовга — «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, Оксана Чусовитинага эса — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 7SABER (график белги Отабек Умаров томонидан яратилган) бренди остидаги экипировка ва спорт кийимида қатнашмоқда, Ўйинлар очилиш маросими учун парад формасини эса Ideal бренди тайёрлади. «Газета.uz» форма қай тарзда танлангани ва ишлаб чиқарувчилар ҳақида маълумот тўплади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг учинчи кунида бешта спорт тури бўйича 7 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Токиодаги ёзги Олимпиаданинг биринчи кунида баҳсларга киришган қарийб барча ўзбекистонлик спортчилар мағлубиятга учраб, мусобақаларни тарк этди. Фақатгина эшкак эшувчилар ярим финалда қўшимча ўрин учун курашиш имкониятини сақлаб қолдилар.
Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган жами 40 нафар тошкентлик спортчининг ҳар бири 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.
Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 71 нафар спортчи ҳимоя қилади. Ўзбекистонлик спортчилар 17 та спорт тури бўйича кураш олиб борадилар — энг кўп спортчилар бокс ва дзюдода (спортчиларнинг тўлиқ рўйхати ва иккинчи кун мусобақалар дастури).
Қозоғистонда эмланмаган давлат органлари ходимларининг ишга киритилмаслиги, Саудия Aрабистонида қарзи учун қамоққа олинганларнинг кредитлари тўланиши, Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчилар ва уларнинг тренерларига бир марталик пул мукофотлари берилади. Бундан тақшари, нуфузли мусобақалар ғолиблари учун 5 млндан 7 млн сўмгача бўлган стипендиялар жорий этилади. Бу борадаги тақдимот душанба куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган.
Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни танқид қилди. У йўлланмалар сонини ошириш учун спортчилар ва уларнинг жамоаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг