Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 26 та медаль — 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза олиб, ғолибликни қўлга киритди. Миллий терма жамоа кетма-кет иккинчи йил ОЧда пешқадамлик қилмоқда.
Ўзбекистон ампутант футболчилари Осиё чемпионати ғолиби бўлди. Улар финалда Индонезия терма жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб қилди. Жамоа мусобақа давомида мағлубиятга учрамади, 5 та ўйинда 33 та гол уриб, атиги 1 та гол ўтказиб юборди.
Ўзбекистонлик боксчи Хавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритганди. Бироқ жанг давомида у рақибини тишлаб олгани сабабли Осиё бокс конфедерацияси уни дисквалификация қилди. Олтин медаль Аблайхон Жусуповга берилди.
Таиландда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 20 та медаль: эркаклар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, аёллар 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 19 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Таиланд иккинчи, мезбонлар эса учинчи ўринни олди.
Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон 17 та медални қўлга киритди: 10 та олтин ва 7 та кумуш. Гуруҳ машқи дастурида қизларнинг қўлга киритган олтини Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этди.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан якунлади.
Ҳиндистонда ўтган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль: 4 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритди.
Эронда ўтган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Тошкентда ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида КХДР умумий медаллар бўйича 1-ўрин (33 та медаль), Жанубий Корея 2-ўрин (27 та), Ўзбекистон эса 3-ўрин (25 та)ни эгаллади. Ўзбекистонлик эркак спортчилар очколар борасида энг яхши натижа кўрсатди (умумий рўйхат).
Дубайда (БАА) енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар яккалик ва жамоавий баҳсларда иккита кумуш медални қўлга киритди.
Ҳиндистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медални қўлга киритди. Мусобақа 5 августга қадар давом этади.
Ўзбекистонлик аёл курашчилар Иорданияда ўтган спорт кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 7 медаль: 2 кумуш ва 5 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатини 4 та медаль — 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади.
Бишкекда ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 17 гача ва 23 гача ёш тоифаларида 24 та медални қўлга киритди.
Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида саблячи Зайнаб Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори бўлган жанубий кореялик спортчини енгиб Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади.
Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида яна бешта медални қўлга киритди.
Жанубий Кореяда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза — жами 9 та медаль билан якунлади. Умумжамоа ҳисобида улар 4-ўринни эгаллади.
Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик велоспортчилар аралаш жамоавий эстафетада биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Филиппинда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон 18 та медаль — 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг