Талаб этилган тил сертификатига эга бўлиб, аммо квота доирасида магистратурага тавсия этилмаган талабгорлар ОТМлар белгилайдиган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Қўшимча қабул асосида ўқимоқчи бўлганлар тегишли олийгоҳга мурожаат қилади.
Президент фармони билан давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.
Ўзбекистондаги давлат ОТМларида супер контракт учун аризаларни онлайн қабул қилиш ва шартномаларни бериш бошланди. Табақалаштирилган тўлов контракт қийматини 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоиз чегирма берилади.
Ўзбекистон давлат ОТМларидаги супер контракт миқдорлари тасдиқланди. Табақалаштирилган контрактни тўплаган баллари қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган талабалар тўлаган ҳолда ўқишга кириши мумкин.
Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда. Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали текшириши мумкин.
Олий таълим вазирлиги томонидан 2024/2025-ўқув йилида хорижий ва хусусий олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилади. Мандат 21−22 августда эълон қилинади.
Университетларга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари 56,7 баллдан 75,6 баллгача кўтарилди. Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун эса 94,5 балл этиб белгиланди.
Янги ўқув йилидан коллеж-техникумнинг 1−2 курсида таълим тизими ва уни баҳолаш олийгоҳлар билан тенглашади. Техникумларда ҳам олийгоҳларда тан олинадиган «кредит тизими» яратилади. 2 йил етарли «кредит» тўплаганлар «2+2» ёки «2+3» дастури асосида ОТМнинг 2 ёки 3-курсларида таълимни давом эттиради.
Ўзбекистондаги барча мактаблар ва олий таълим муассасаларида ўқиш бошланди. 4 сентябрь тонгида Тошкент кўчалари янада гавжумлашди, тирбандликлар кўпайиб, жамоат транспортлари йўловчиларга тўлди, мактабларда биринчи қўнғироқ чалинди, талабалар эса дарсга отланишди. «Газета.uz» фоторепортажи.
2023/2024 ўқув йилида 17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ариза юборди. Уларнинг 13,2 минг нафари — хотин-қизлар. Ҳужжат топширганларнинг 4 фоизида давлат мукофоти бор ёки номдор стипендия соҳиби. 3 фоизи эса ногиронлик имтиёзига эга.
2023−2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовлари 1 августдан бошланиб, 13 августда тўлиқ якунланади. Имтиҳонлар кунига 2 сменада ўтказилади.
Президент фармойиши билан 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди.
Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди. Пандемия туфайли жараён 3 йилдан буён очиқ ҳавода ташкил этилаётганди. Май ойи бошида ЖССТ коронавирус глобал фавқулодда ҳолат мақомини йўқотганини маълум қилган.
Regulation.gov.uz порталида талабаларнинг 2-курсдан бошлаб ишлашига рухсат бериш тўғрисида қарор лойиҳаси жойлаштирилди. Унга кўра, талабалар ОТМ раҳбари берган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин бўлади. Қарор лойиҳасига 27 апрелгача таклиф киритиш мумкин.
Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумларда контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди.
Олий таълим вазирлиги ОТМ, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқиш 23 январдан бошланишини маълум қилди.
Олий таълим вазирлигининг маълум қилишича, олий ўқув юртлари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқиш маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда 11 январдан босқичма-босқич бошланади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, ОТМларда контракт тўловини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди. Қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
Россиядаги айрим ОТМлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш муддати 10 кунга узайтирилди. Аввалги муддат 1 ноябрдан 20 ноябргача этиб белгиланганди. Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролар my.dtm.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг