Давлат статистика қўмитаси 2020−2021 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМлар сони ҳақдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 тага етган, уларнинг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМларда янги ўқув йили бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий шаклда бошланишини маълум қилди.
Навбатдаги ўқув йилида давлат хусусий ОТМларга 22 йўналиш бўйича 500 та грант ўринлари ажратади. ОТМларга ҳужжат топшириш жараёни беш кун ичида бошланади. Президент талабаларни турар жойлар билан таъминлаш ишлари доирасида бюджетдан 50 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Ётоқхона ва хостеллар қуриладиган ер майдонлари аукцион орқали тақдим этилади.
Ўзбекистондаги 129 та ОТМда 500 минг нафар талаба таҳсил олади, лекин улар етарлича ётоқхоналар билан таъминланмаган. Тошкентда 13 фоиз талабалар яшаш жойи билан қамраб олинган. Шавкат Мирзиёев талабалар турар жойлари сонини кўпайтиришни буюрди. «Битта хонада 4 киши бўлсин, плацкартага ўхшаб», — деди у.
Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтингига Ўзбекистоннинг тўртта университети — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти киритилди.
Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълим шакли келгуси йилнинг январь-февраль ойларида — иккинчи семестр бошланиш вақтида қайта тикланиши мумкин.
ОТМларнинг биринчи босқич талабалари учун машғулотлар 2 октябрдан бошланади. Таълим шакли ҳақида ҳозирча хабар қилинмади.
Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 65 та жойда бўлиб ўтади. Тошкентда имтиҳонлар учун «Пахтакор» стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси хиёбони, «Ашхобод» сайилгоҳи ва Ботаника боғи танланди. Бу йил абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари ташкил этилмайди.
Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқитувчиларига битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичига қараб маош тўланади. Бу қарор ҳозирги таълим тизимини қай даражада инобатга олади ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида Комил Жалиловнинг мақоласида ўқинг.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг