Грециядаги оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Грецияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида ғалаба қозонди.
Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлди. Руслан Нурудинов эса кумуш медалга эга чиқди. Икки оғир атлетикачи чемпионатда жами 6та медал соҳибига айланишди.
Токиодаги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика спортида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди ва иккита йўналиш бўйича Олимпиада рекордини ўрнатди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Муаттар Набиева даст кўтариш машқида 98 кг натижа билан Олимпиада рекордини ўрнатди.
Май ойи охирида Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақалар лицензион турнирлар рўйхатига киритилган.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов Осиё чемпионатида силтаб кўтариш машқида 241 кг тошни кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг