Президент иштирокидаги йиғилишда Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва бошқа вилоятларда пневмония ҳолатлари кўпайгани таъкидланди. Республика махсус комиссиясига малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш ҳамда беморларни даволаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев пандемияни жиловлашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ва бошқаларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
Пандемия даврини ўз ичига олган ярим йил мобайнида Ўзбекистонда безорилик, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳванд воситалариинг ноқонуний айланиши, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.
Президент фармони билан солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддатлари узайтирилди, умумий овқатланиш соҳаси ва ижара берувчилар айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинди, уларга бошқа енгилликлар ҳам берилди.
Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган бир қатор топшириқлар берди. Хусусан, коронавирус беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади, шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.
Йилнинг иккинчи чорагида иш вақти ҳажми 14 фоизга камайди, бу — 400 млн иш жойининг йўқолишига тенгдир. ХМТ экспертлари иш ўринлари яна 11,9 фоизга, яъни 340 миллион иш жойига қисқариши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг