«поезд» тегли мақолалар


Тошкент вилоятида электровоз юк машинаси билан тўқнашди
28 июль 2023, 10:33

Тошкент вилоятида электровоз юк машинаси билан тўқнашди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги темир йўл кесишмасида электровоз юк машинаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган.

Сурхондарёда поезд «Жигули»ни уриб кетди
21 июнь 2023, 15:13

Сурхондарёда поезд «Жигули»ни уриб кетди

Термиз-Сариосиё йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезд қўриқланмайдиган кесишмадан ўтаётган «Жигули»ни уриб кетди. Воқеага автомобиль ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди
31 май 2023, 17:42 1

Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

1 июндан бошлаб Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Қатновлар ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалга оширилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» Варламовнинг Ўзбекистондаги «люкс» поездлар ҳақидаги танқидига изоҳ берди
21 май 2023, 18:25

«Ўзтемирйўлйўловчи» Варламовнинг Ўзбекистондаги «люкс» поездлар ҳақидаги танқидига изоҳ берди

Россиялик блогер Илья Варламов Ўзбекистонда «люкс» вагондаги саёҳати давомида скотч ёпиштирилган деразалар, кир стол ва ҳожатхона ҳамда бузилган душга эътибор қаратди. «Поезд бошлиғи ёки вагон назоратчиси ўзбекларни „подстава“ қиляпти», — деди у. «Ўзтемирйўлйўловчи» ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди
27 март 2023, 10:59

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди

6, 13, 20, 27 апрель кунлари 60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкент вилоятида поезд устига чиққан икки болани ток урди
15 март 2023, 14:51

Тошкент вилоятида поезд устига чиққан икки болани ток урди

Чиноз бекатида ижтимоий тармоқлар учун видео олиш мақсадида поезд вагони устига чиққан икки болани ток урди. Оқибатда улардан бири 20 фоиз, иккинчиси эса 80 фоиз тана куйиши билан шифохонага ётқизилди.

Грецияда поездлар тўқнашуви оқибатида 32 киши ҳалок бўлди
1 март 2023, 14:48

Грецияда поездлар тўқнашуви оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

Грецияда йўловчи ва юк поездларининг тўқнашуви оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, 85 киши жароҳат олди.

Тошкент вилоятида 83 ёшли эркакнинг оёғини поезд босиб кетди
24 февраль 2023, 15:20

Тошкент вилоятида 83 ёшли эркакнинг оёғини поезд босиб кетди

Тошкент туманининг Келес-Сариағач темир йўлида юк поезди фуқаро оёғини босиб кетди. Ҳозир жабрланувчининг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

Тошкент вилоятида 59 ёшли фуқаро поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди
31 январь 2023, 16:53

Тошкент вилоятида 59 ёшли фуқаро поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди

Зангиота туманида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган фуқарони поезд уриб кетди. Оқибатда 59 ёшли киши вафот этди. Аниқланишича, фуқаро 10 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Тошкент-Бухоро йўналишидаги 3 та поезд рейси бекор қилинади
13 январь 2023, 16:11

Тошкент-Бухоро йўналишидаги 3 та поезд рейси бекор қилинади

13, 14 ва 15 январь кунлари Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» электропоездлари қатновларининг 3 та рейси кузатилаётган аномал совуқ туфайли бекор қилинади.

Ўзбекистонда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади
13 январь 2023, 09:59

Ўзбекистонда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Аномал совуқ об-ҳаво туфайли 13 январь куни поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Қарор йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Тошкентда вагон устига чиққан 11 ёшли болани 27 минг вольтли ток урди
29 декабрь 2022, 10:17

Тошкентда вагон устига чиққан 11 ёшли болани 27 минг вольтли ток урди

Тошкент шаҳрида 11 ёшли бола поезд вагони устига чиққач, уни 27 минг вольтли ток урди. Оқибатда танасининг 80 фоизи куйди. Ҳозирда унинг аҳволи стабиль оғир деб баҳоланмоқда.

Тошкентда 17 ёшли ўсмир поезд уриб кетиши сабаб вафот этди
24 декабрь 2022, 14:52

Тошкентда 17 ёшли ўсмир поезд уриб кетиши сабаб вафот этди

Тошкент — Салар темир йўл бекатлари оралиғида қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган вояга етмаган шахсни поезд уриб юборди. Ҳодиса оқибатида ўсмир вафот этди.

Душанба куни Тошкент метрополитени 620 минг йўловчи ташиди
6 декабрь 2022, 12:06

Душанба куни Тошкент метрополитени 620 минг йўловчи ташиди

Пойтахтда 5 декабрь кунининг ўзида 620 минг йўловчи метродан фойдаланди (бу одатий кундан 105 минг (21%) нафарга кўп). Метрополитен ходимлари йўловчи кўплиги сабаб, фуқаролардан қоидаларга амал қилишни ва кассаларда навбат кутиб қолмаслик учун банк ёки транспорт карталардан фойдаланишни сўради.

Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди
2 декабрь 2022, 12:09

Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 22 декабрдан 10 январгача давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар учун маҳаллий йўналишдаги поездларга 50% чегирма эълон қилди. Уларни темирйўл кассаларидан ёки railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

Жиззахда тепловоз юк автомобили билан тўқнашди
20 октябр 2022, 12:19

Жиззахда тепловоз юк автомобили билан тўқнашди

Шароф Рашидов туманида юк автомобили ва тепловоз иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди.

Бухорода 38 ёшли аёлни поезд босиб кетди
26 сентябрь 2022, 15:13

Бухорода 38 ёшли аёлни поезд босиб кетди

Душанба куни эрта тонгда 38 ёшли аёл «Хўжадавлат-Бухоро-1» йўналишидаги поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. У ўз жонига қасд қилишга урингани айтилмоқда.

Ўзбекистон ЕИ ва Жанубий Кореядан 40 тагача поезд харид қилиши мумкин
21 сентябрь 2022, 17:51

Ўзбекистон ЕИ ва Жанубий Кореядан 40 тагача поезд харид қилиши мумкин

«Ўзбекистон темир йўллари» 34 та электропоезд, 6 та дизел поезди ва 100 дан ортиқ янги йўловчи вагонларни харид қилишни режалаштирмоқда. Ташкилот бу борада Alstom, Siemens, Ssoda ва Hyundai каби компаниялар билан музокаралар олиб борди.

Қашқадарёда хусусий боғчадан қочиб кетган болани поезд уриб кетди
12 сентябрь 2022, 10:41

Қашқадарёда хусусий боғчадан қочиб кетган болани поезд уриб кетди

Қашқадарёнинг Косон туманида хусусий боғчадан чиқиб кетган тўрт ёшли болани «Афросиёб» тезюрар поезди уриб кетди. Олинган жароҳатлар оқибатида бола вафот этган. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

Ерусти метросининг икки бекати орасидаги поездда қисқа туташув содир бўлди
17 июнь 2022, 15:58

Ерусти метросининг икки бекати орасидаги поездда қисқа туташув содир бўлди

Пайшанба куни «Ерусти ҳалқа йўли» метросининг Қўйлиқ йўлидаги 6- ва 7-бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган поездда қисқа туташув содир бўлди. Бунга йўл четидаги тўсиннинг темирқопламаси кучли шамол туфайли поезднинг ток қабул қилиш мосламасига теккани сабаб бўлгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг