Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон Трансафғон темир йўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилмоқда, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Президентга лойиҳа донорлари билан олиб борилаётган ишлар, йўл участкасини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг февраль охирида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. У транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилиши ва муҳим савдо келишувларига имзо чекиши режалаштирилгани хабар қилинди.
Покистон Афғонистоннинг Пактика вилоятига бомбардимон уюштирди, камида 46 киши ҳалок бўлди. «Толибон» бу ҳаракатлар учун қасос олишни ваъда қилди. Покистон томони ҳаво ҳужумлари чегара бўйлаб «террорчилар яширинган жойларни» нишонга олганини билдирди.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. «Биз Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини интиқлик билан кутяпмиз ва бу аъзолик унга кўпроқ савдо ва инвестициялар олиб келишига ишонамиз», — деди Таиланд вакили.
Покистонда Балужистон провинциясидаги темирйўл вокзалида бомба портлади. Камида 25 киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳодиса учун жавобгарликни қўзғолончи гуруҳ — Балужистон озодлик армияси ўз зиммасига олди.
Ҳавонинг кучли ифлосланиши сақланиб қолаётгани сабабли Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юзлаб одамлар нафас олиш муаммолари билан касалхонага ётқизилди. Ҳукумат мактаблардаги барча синфларни онлайн таълимга ўтказди ва аҳолини январь ойи охиригача кўчаларда ниқоб тақишга чақирди.
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ҳавонинг хавфли сифати туфайли бошланғич мактаблар бир ҳафтага ёпилди. Дам олиш кунларида ифлосланиш рекорд даражага етди. Покистон бунда «Ҳиндистон шамоллари»ни ҳам айбламоқда. Ҳудудда ходимларнинг ярми уйдан ишлаш тартибига ўтди. Қатор чекловлар жорий этилди.
Uzbekistan Airways 15 ноябрдан Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди.
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, кимё каби тармоқларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2025−2026 йилларга мўлжалланган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳукумат собиқ раҳбари Наваз Шарифнинг укаси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзоди саккиз партиядан иборат коалиция томонидан илгари сурилганди.
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу сиёсатчига олти ой ичида чиқарилган иккинчи ҳукм саналади: ўтган ёзда суд уни коррупцияда айбдор деб топганди.
Покистон Теҳроннинг ҳужумидан бир кун ўтиб Эрондаги «террорчилар бошпаналари»га қатор зарбалар берди. Покистон ТИВ Эрон суверенитетини ҳурмат қилишини ва зарбалардан мақсад мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлганини таъкидлади.
Покистон ҳукумати Лаҳордаги ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун илк бор сунъий ёмғир ёғдирди. Жараён бир муддат ҳаво сифатини яхшилади, аммо бу кўпга чўзилмади. Фаоллар атроф-муҳит ифлосланишини дарахтлар кесилиши, қурилиш ишлари ва чиқинди газлар билан боғламоқда.
Покистон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни депортация қилишни бошлади. Уларнинг аксарияти Афғонистондан. БМТ мамлакат ҳукуматини «инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалокат»нинг олдини олиш учун афғонларни мажбуран чиқариб юборишдан воз кечишга чақирди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Покистон Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Покистон ва Ўзбекистон божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди. Йил охиригача мамлакатларнинг ягона дарча тизимлари ўртасида шартномалар тузиш режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.
Покистоннинг Бажаур туманида сиёсий партия йиғилишида худкуш портлаш уюштирди. Дастлабки маълумотга кўра, 44 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Ўзбекистон ТИВ қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон Трансафғон темирйўл линиясини қуриш бўйича музокараларнинг якуний босқичини бошлади. Лойиҳа қиймати 4,6 млрд доллардан 8,2 млрд долларгача баҳоланмоқда ва 2027 йилгача якунланиши режалаштирилган. Афғонистон томони Ўзбекистон ишларни баҳорда бошлашини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг