Президент Администрацияси раҳбарининг топшириғи билан дарсликлар сифатини текшириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бундан ташқари, дарсликларни тайёрлаш, нашр этиш, таннарх ва тарқатиш тизимини танқидий кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, «No Photo, No Video» муаммоси Ўзбекистон ижтимоий ҳаётидан аллақачон йўқотилиши керак эди. «Айрим ўзбошимчалик билан жорий қилинган тақиқлар жамиятга зарар келтириши муқаррар», — деди у.
Ҳисоб палатаси раисининг собиқ ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Фарҳод Маҳмудов Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари, Хайрулла Нуритдинов эса «Ўзбекистон 24» телеканали директори этиб тайинланди. Президент администрациясида ҳам бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг