БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москвада Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунига кўра, БМТ Россиянинг Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилишда БМТ ва Қизил Хоч ташкилотининг иштирокига «принципиал» розилигини билдирди. Пайшанба куни Гутерриш Киевда Украина президенти билан учрашади.
Янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлаган ҳукумат, Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позицияси ҳақида гапирган АҚШ элчиси, яна сотувга қўйилган «Сижжак», олд ўриндиқдаги йўловчиларнинг хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлгани, нархи ошиб бораётган оқ қоғоз ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 13 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Украинанинг Краматорск темир йўл вокзалига тинч аҳоли вакиллари эвакуация қилинишини кутаётган вақтда ракета ҳужуми уюштирилди. 30 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин одам яраланди. ДХР зарбани Украина хавфсизлик кучлари амалга оширганини айтмоқда.
24 февраль куни Россиянинг Украина ҳудудида ҳарбий операция бошлаши ортидан Россия ва Беларусь интернет фойдаланувчилари орасида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш кескин ортиб кетди. Google`да 1000 рубль ўзбек сўмида қанча бўлиши, Москвадан Ўзбекистонгача бўлган билетлар, Ўзбекистонга кириш қоидалари ва бошқа сўровлар кескин ортган.
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик юк ташувчи ҳайдовчиларнинг Мариуполь металлургия комбинатида ушлаб турилгани ҳақидаги мурожаати тарқалди. Ўзбекистон ТИВ улар ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан эвакуация қилингани ва ватанга қайтаётганини маълум қилди.
24 февралдан 1 апрелга қадар Украинадаги уруш оқибатида 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 1981 киши яраланди. Бу БМТ томонидан тасдиқланган рақамлар, асл ҳолат бунданда кўпроқ бўлиши мумкин. Украина бош прокурори жума куни соат 8:00 ҳолатига жами 153 нафар бола ҳалок бўлгани ва 245 нафар бола жароҳат олганини қайд этди.
БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари» резолюциясини қабул қилди. Уни 140 давлат қўллаб-қувватлади, Россия ва 4 давлат қарши чиқди. 38 давлат, жумладан Ўзбекистон бетараф қолди. Резолюцияда Россиядан ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, фуқаро объектлари ва аҳолига ҳужум қилмаслик, шаҳарлар блокадасини тўхтатиш талаб қилинади.
Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2022 йилда Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25% га қисқариши кутилмоқда. Мазкур тенденция Россия-Украина ўртасидаги сиёсий зиддиятлар сабаб Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва рубль курсининг кескин қулаши билан изоҳланган. Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилда 21% га қисқариши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Украинанинг Суми, Харьков вилоятлари ҳамда «Нехотеевка» нейтрал ҳудудида бўлган 12 нафар юк ташувчини Россияга киришида ёрдам кўрсатди. Яна 5 нафар Ўзбекистон фуқароси 4 та юк машинасида Украина чегараси чизиғидан узоқроқ масофада қолиб кетди.
Музокараларнинг иккинчи раунди натижасида Украина ва Россия тинч аҳолини эвакуация қилиш ва жанговар майдонларга дори-дармонларни етказиб бериш учун гуманитар йўлакларни ташкил этишга, шунингдек, «гуманитар коридор секторида эҳтимолий вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга» келишиб олди.
Россия Украинадаги махсус операция бошидан бери 498 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини ва 1597 нафари жароҳатланганини маълум қилди. Шунингдек, Россия томони Украинанинг йўқотишлари 2870 нафар одамдан кўпроқлигини таъкидламоқда. Украина расмийлари бошқа рақамларни тақдим қилишган.
БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовуз» резолюциясини қабул қилиб, Россиядан ўз қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Уни 141 давлат ёқлаб, 5 давлат қарши, 35 давлат бетараф овоз берди. Резолюцияда, шунингдек, «Беларус иштирокидан» афсус билдирилган.
Россия молия тизимига қўлланилган санкциялар ва рубль қадрсизланиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкин? Россиядаги ўзбек мигрантлари ҳозирги шароитда нима қилгани маъқул? Эҳтимолий инқироз оқибатларига қарши кураш учун қандай чоралар кўриш керак? «Газета.uz» шу ва бошқа саволлар бўйича иқтисодчи мутахассислар фикри билан қизиқди.
Россиянинг Украинага қарши «махсус ҳарбий операциялари» оқибатида мамлакат спортда ҳам кўплаб санкцияларга учради. УЕФА Чемпионлар Лигаси финалини Санкт-Петербургда эмас, Парижда ўтказишга қарор қилди. ФИФА ҳам Россия ҳудудида ҳеч қандай халқаро мусобақа ўтказилмаслигини маълум қилди, энди мамлакат вакиллари Россия байроғи ёки мадҳиясидан фойдалана олмайди. Бундан ташқари, Владимир Путин Халқаро дзюдо федерациясининг «фахрий президенти ва элчиси» мақомидан маҳрум этилди. Сочида ўтиши кутилаётган «Формула-1» гран-приси эса бекор қилинди.
Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга овоз берди. Айни пайтда Киев ва бошқа шаҳарларда бомбапаноҳлар очилган. Украинадаги вазият.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг