Ўзбекистонга муддатидан олдинги президент сайлови ўтказилиши муносабати билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси келди. Миссия сайловни кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Душанба куни Марказий сайлов комиссияси 5 та сиёсий партия — ХДП, ЎзЛиДеП, «Адолат», Экологик партия ва «Миллий тикланиш» партияларига 9 июлдаги муддатидан аввалги президент сайловида қатнашишга ижозат берди. Улар 1 июнгача ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
9 июлда ўтказиладиган муддатидан аввалги президентлик сайлови учун сиёсий партиялар ўз номзодларини илгари сурди. «Миллий тикланиш» ЎзЛиДеП изидан бориб, амалдаги давлат раҳбари номзодини қўллаб-қувватлади. «Газета.uz» уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни бир материалга жамлади.
2021 йилги президент сайловида номзод бўлган Алишер Қодиров муддатидан олдинги сайловда «Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеПдан кўрсатилган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатади.
Судьялар олий малака ҳайъати «Адолат» партиясидан президентликка номзод бўладиган Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Адолат» социал-демократик партияси Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатмоқда.
Халқ демократик партиясидан партия раиси Улуғбек Иноятов президентликка номзод сифатида Қурултойда кўриб чиқиш учун маъқулланди.
Ўзбекистон Экологик партияси ўз раҳбари Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатишни режалаштирмоқда. У бу лавозимда декабрь ойидан буён фаолият юритади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг