Самарқанд вилояти ҳокими дўконларида яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар сотилаётгани юзасидан йиғилиш ўтказди. Ишчи гуруҳ томонидан 4 кун давомида 41 та савдо шохобчаси текширилиб, 1736 дона яроқсиз товар аниқланган.
ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси 2025 йилда Самарқандда бўлади. У 1985 йилдан бери илк марта Париждан ташқарида ўтказилади. Ташкилотга аъзо давлатлардан ҳеч бири ўз ҳудудида конференцияни ўтказишга таклиф бермагани сабаб охирги сессиялар ташкилот штаб-квартирасида бўлиб ўтаётганди.
Самарқандда Instagram орқали молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб келгани айтилмоқда. 45 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида 479 млн сўм олгани аниқланди.
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида Самарқандда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлиги ортгани айтилди. Хусусан, ҳуқуқбузарлик 2021 йилда 1331 тани, 2022 йилда 3941 тани ҳамда 2023 йилнинг 8 ойи давомида эса 3128 тани ташкил этган. Жиноятлар сони эса 40 фоизга ортган.
26−30 декабрь кунлари илк бор Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Турнирда жаҳоннинг энг яхши шахматчилари иштирок этиб, жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. FIDE раҳбари Аркадий Дворкович танлов нега Ўзбекистонда ўтказилаётганини изоҳлади.
Самарқанд транспорт бош режасига эга бўлган биринчи шаҳарга айланди. Унда устуворлик пиёдаларнинг қулай ва хавфсиз ҳаракатланишига ҳамда жамоат транспортини ривожлантиришга берилган. Шунга қарамай, маҳаллий ҳокимият аҳоли ва мутахассислар фикрига зид равишда шаҳар марказида учинчи туннелни қурмоқчи.
Россиялик урбанист Аркадий Гершман Самарқанд шаҳри марказида қурилаётган йўл ўтказгич туннели одамлар ҳаётини ёмонлаштиришини таъкидлаб, уни «қарзга олинган пул эвазига бошланган бемаъни қурилиш лойиҳаси» деб атади. «Газета.uz» аввалроқ бу туннель қурилиши шаҳар учун зарарли экани ҳақида ёзганди.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг 3 нафар аъзоси вафот этди.
Самарқанддаги 9 та кўп қаватли уй қарийб 9 млрд 535 млн сўмлик табиий газдан, 2 та кўп қаватли уй эса 64 млн 800 минг сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Самарқанд шаҳридаги 20 та мактабда туризм соатлари йўлга қўйилиши мумкин. Улар тажриба тариқасида мактабдан ташқари таълим сифатида жорий қилинади. Кейинчалик соатлар Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзда ўқув дастурларига киритилиши режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради.
Ўзбекистон ва Россия президентларининг Москвада бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича Самарқандда РФ Бош консулхонасини таъсис этиш, нефть етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битимлар ва бошқа ҳужжатлар (жами 10 та) имзоланди.
Nemolchi.uz лойиҳаси Самарқанднинг Каттақўрғон туманида бир қиз 4 нафар қўшниси томонидан зўрланганини маълум қилди. Қизнинг қариндошлари айтишича, экспертиза туман ИИБ ходимининг ҳаракатсизлиги сабабли воқеадан 3 кун ўтиб ўтказилган, жиноят иши эса фақат битта гумонланувчига нисбатан қўзғатилган.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Оқдарё туманларида ошхона ва тўйхона эгалари 1 млрд 179,7 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳажмдаги газ 6 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади.
Байрам муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига Afrosiyob электропоездларининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Оқдарё туманида аёл бир йигитдан ҳомиладор бўлиб, буни яқинларидан яшириш мақсадида туғилажак фарзандини 50 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлди. Суд унга нисбатан 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Самарқандда ўтган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасидаги инвестиция форумида 24 та тўғридан-тўғри инвестиция лойиҳаси бўйича умумий қиймати 857,3 млн долларлик келишувлар имзоланди. Форум доирасидаги келишувларнинг жами қиймати 1,88 млрд долларни ташкил этди.
Иқлим ўзгариши қишлоқ хўжалигига қандай таъсир қилмоқда, рақамлаштириш таъминот занжири самарадорлигини оширадими, қишлоқ хўжалиги ерига эгалик масаласи қандай ҳал қилинади? Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бу бўйича Самарқандда ўтган халқаро конференция чоғида «Газета.uz»га интервью берди.
8 сентябрдан Самарқандда жамоат транспортида йўл ҳақи нақд ва банк картаси орқали тўлашда 2000 сўм, транспорт картаси билан эса 1600 сўмгача ошади. Бир транспортдан бошқасига ўтишда мослашувчан тарифлар жорий этилмоқда. Тошкентда бундай тарифларни жорий этиш баҳордан буён ваъда қилиб келинади.
Президент Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаб, Ўзбекистон энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдори эканини таъкидлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг