Афғонистонга қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон — ТИВ раҳбарлари учрашувида томонлар ушбу давлатдаги инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Учрашувда Афғонистон ТИВ раҳбари ҳам нутқ сўзлади.
Ургут туманида 2020 йилда туғилган болакай эҳтиётсизлик сабаб ариққа тушиб, оқиб кетди. Боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.
Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида портлаш содир бўлди. Унинг оқибатида икки киши жароҳат олди.
Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегарасидан 1997 йилда туғилган маҳаллий фуқаро Тожикистондан 19 кг 799 гр опий моддасини контрабанда йўли билан олиб ўтаётганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
ДХХ ва ИИБ Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига Тошкент-Европа Иттифоқи-Мексика йўналиши орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркакни ушлагани айтилмоқда.
Самарқанддаги кафелардан бирининг ёш ходими кекса одамни масхара қилганини видеога олиб, TikTok ижтимоий тармоғига жойлаштирди. ИИБ у билан профилактик суҳбат ўтказиб, маъмурий баённома тузди.
Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17−23 март кунлари Самарқанд-Тошкент ва 20−21 март кунлари Тошкент-Қарши йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Қолаверса, 20 мартдан Шаҳрисабз-Самарқанд йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати иш бошлайди.
Каттақўрғонлик аёл қизига ўқитувчи тегажоғлик қилганини айтганди. Суд бунинг туҳмат эканини билдириб, аёл ва ўқитувчи билан ёқалашган қизнинг отасига жарима белгилади.
Оқдарё туманида 18 ёшли талаба қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди. Унинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланди.
Самарқанд шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қурилиши тугалланмаган бино ертўласига тушиб кетди. Оқибатда у енгил жароҳат олди. ЙТҲ бўйича суриштирув олиб борилмоқда.
Самарқандда ўзини таксичи деб таништирган 38 ёшли маст эркак 14 ёшли қизни олиб қочди. Вилоят ИИБга кўра, у пастга тушиб, ғилдиракларга қараётган вақтида қиз машинадан қочишга эришган. Айни пайтда эркак ушланган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд филиали юристи аёл ҳамкасбини тўшакка таклиф этиб, унга таҳдид қилиши ортидан ишдан олинганди. Вилоят прокуратурасига кўра, юрист жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларда гумонланиб, қамоққа олинди.
Самарқанд шаҳрида собиқ ички ишлар ходими фуқародан ишини ҳал қилиб бериш эвазига 5000 доллар олишда гумонланиб ушланди. Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жомбой туманида фуқароларни қўрқитиб, яланғоч ҳолатда тасвирга тушириш ва улардан пул ундириш билан шуғуллангани айтилган аёл ва спортчилар ушланди. Самарқанд ИИБ улар бир йигитни шантаж қилиб, 1500 доллар олаётганда қўлга тушганини маълум қилди.
Булунғур туманидаги 74 йиллик кутубхона ёпилиб, бино аукционда сотиб юборилгани ва ходимлар ишсиз қолгани ҳақида хабар тарқалганди. Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университети бино эскиргани учун ёпилиши, китоблар макулатурага топширилмаслиги ва ходимлар ишсиз қолмаслигини билдирди.
Булунғур туманидаги 13-мактабда болаларга таъмирталаб хонада яроқсиз доскада дарс ўтилди. Самарқанд ХТБ доска янгисига алмаштирилганини маълум қилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Самарқанд ҳудудий филиали юристи шу ерда директор ўринбосари сифатида ишловчи аёлни тўшакка таклиф қилгани, рози бўлмаса, унга қарши жиноят иши очиш билан қўрқитгани айтилмоқда. Вилоят ҳокими ўтказган йиғилишда юрист ишдан олинди. Аёлнинг мурожаати ўрганилмоқда.
Ургут туманидаги мактабда директор ўқувчини ургани оқибатида боланинг қулоқ пардаси йиртилганди. Суд ҳукмига кўра, собиқ директорга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг 3 йилга таълим соҳасида мансабдор сифатида ишлаши тақиқланди.
Сирдарё вилоятидаги бир оилани 40 минг доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у фуқародан 12 минг доллар олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинаси газ баллонининг ёрилиб кетиши туфайли портлади. Оқибатда МЧЖ ишчиси куйиш жароҳатини олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг