«санкциялар» тегли мақолалар


Жаҳон янгиликлари дайжести
28 февраль 2022, 22:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Владимир Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолагани, Украина ва Россия музокаралари бошлангани, дунёдаги энг йирик самолёт Россия ҳарбийлари томонидан йўқ қилингани, Австралияда сув тошқинлари оқибатида саккиз кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Украинадаги можаро ортидан Россияга спорт бўйича қандай чекловлар қўйилмоқда?
28 февраль 2022, 13:13

Украинадаги можаро ортидан Россияга спорт бўйича қандай чекловлар қўйилмоқда?

Россиянинг Украинага қарши «махсус ҳарбий операциялари» оқибатида мамлакат спортда ҳам кўплаб санкцияларга учради. УЕФА Чемпионлар Лигаси финалини Санкт-Петербургда эмас, Парижда ўтказишга қарор қилди. ФИФА ҳам Россия ҳудудида ҳеч қандай халқаро мусобақа ўтказилмаслигини маълум қилди, энди мамлакат вакиллари Россия байроғи ёки мадҳиясидан фойдалана олмайди. Бундан ташқари, Владимир Путин Халқаро дзюдо федерациясининг «фахрий президенти ва элчиси» мақомидан маҳрум этилди. Сочида ўтиши кутилаётган «Формула-1» гран-приси эса бекор қилинди.

Россия Марказий банки асосий ставкани 20 фоизга оширди
28 февраль 2022, 12:38

Россия Марказий банки асосий ставкани 20 фоизга оширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 9,5 фоиздан 20 фоизга оширишга қарор қилди. Марказий банк баёнотида қайд этилишича, бу молиявий ва нархлар барқарорлигини сақлаш, фуқаролар жамғармаларини қадрсизланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Мамлакат Молия вазирлиги экспортчиларга валюта тушумининг 80 фоизини сотиш мажбуриятини юклади.

Европа ва АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилди
27 февраль 2022, 13:59

Европа ва АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилди

Европа ва АҚШ Россияга нисбатан янги «қаттиқ молиявий санкциялар» қўллашга келишиб олди. Унга кўра, Россиянинг санкция остидаги банклари SWIFT тизимидан узиб қўйилади. Шунингдек, Россия ҳукуматига алоқадор шахсларнинг хориждаги активлари музлатилади.

Санкция остидаги «Совкомбанк» мижозлари валюта айирбошлаш имкониятидан маҳрум бўлди
25 февраль 2022, 20:35

Санкция остидаги «Совкомбанк» мижозлари валюта айирбошлаш имкониятидан маҳрум бўлди

Яқинда Ўзбекистоннинг «Ўзагроэкспортбанк» банкини сотиб олган ва санкциялар остида қолган Россиянинг «Совкомбанк» банки валюта айирбошлаш, хорижий валютадаги депозитларни қабул қилиш ва валюта ўтказмаларини амалга оширишни тўхтатди. Бундан ташқари, ушбу банк карталаридан Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматларида фойдаланиб бўлмайди.

Россиянинг Украинага бостириб киришига дунё давлатлари қандай муносабат билдирди
25 февраль 2022, 09:39

Россиянинг Украинага бостириб киришига дунё давлатлари қандай муносабат билдирди

«Қонхўр тажовузкор, варварларча қилинган авантюра», «шафқатсиз ҳужум», «халқаро тартиб учун оқибатларга олиб келадиган вазият» — дунё етакчилари Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралади. АҚШ, Буюк Британия, Канада, Европа Иттифоқи, Япония янги санкцияларни эълон қилди.

Россия ДХР ва ЛХРни тан олганига Ғарб қандай жавоб қайтарди
23 февраль 2022, 11:34

Россия ДХР ва ЛХРни тан олганига Ғарб қандай жавоб қайтарди

АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олишига жавобан Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Қандай чекловлар киритилиши режалаштирилган ёки киритилгани ҳақида «Газета.uz» нинг қисқача таҳлилида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 февраль 2022, 23:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди. Жаҳон ҳамжамиятининг бунга муносабати ҳамда ДХР ва ЛХРнинг тан олиниши ортидан Россияга қарши қўлланилаётган санкциялар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШ учта Россия компаниясига санкциялар жорий этди. Улардан бири Ўзбекистонга ускуналар етказиб беради
10 август 2021, 09:21

АҚШ учта Россия компаниясига санкциялар жорий этди. Улардан бири Ўзбекистонга ускуналар етказиб беради

Россиянинг учта компанияси АҚШ санкция рўйхатига киритилди. Чекловлар Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги тўғрисидаги қонун доирасида жорий этилди. Россия компанияларидан бири Ўзбекистон корхоналарига ускуналар етказиб беради.

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди
15 апрель 2021, 18:17

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди

АҚШ Россиянинг «зарарли ташқи фаолияти» туфайли мамлакатга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. АҚШ банкларига Россия давлат облигацияларини сотиб олиш тақиқланади. Шунингдек, Россия Федерациясидаги бир қатор жисмоний шахслар ва компанияларга нисбатан чекловлар жорий этилди.

Хитой АҚШнинг 28 нафар фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди
21 январь 2021, 13:07

Хитой АҚШнинг 28 нафар фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди

Хитой унинг ички сиёсатига аралашганлик учун АҚШ давлат котиби Майкл Помпеога ва яна 27 нафар АҚШ фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди.

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди
24 декабрь 2020, 11:25

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ ўзининг Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатига Марказий сайлов комиссияси, Беларусь ички ишлар вазири Геннадий Казакевич, КГБ махсус кучлари ва Минск шаҳар мобиль оператив отрядини (ОМОН) ҳам киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг