Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг кўрсатмасига бўйсунмасдан, қочишга уринди. Автомобиль салони кўздан кечирилганида, кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Ҳайдовчини ушлаш акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Сирдарё туманидаги Бахт шаҳарчасида хўжаликлараро коллекторда сув сатҳи ошиб кетиб, жами 102 та хонадон ва Бахт бозорчасини сув босди. Аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинмоқда. Ҳозирга қадар «Хазина» маҳалласидаги 20 та уйда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошлари хонадонларига кўчирилди.
Гулистондаги колонияда жазо ўтаётган фуқаро турли вилоятлардаги колонияларда жазо ўтаётган 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликдаги киши билан Сурияга чиқиб кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда.
Сирдарёда отасининг фермер хўжалиги еридан 5 гектарни ва унинг атрофидаги ҳужжатсиз ердан яна 15 гектарни 70 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарёда «Индорама» кластерининг ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Фуқаролар ойликдан норози эканликлари сабабли иш ташлаётганликларини маълум қилишган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги «мазкур ҳолат компаниянинг ички ишлари эканликлари ва ҳокимликка ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини» ни таъкидлади.
Туркия Соғлиқ билимлари университети филиали Гулистон шаҳрида ташкил этилади. Филиалга қабул қилинган талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда таълим олади. 30 фоиз талабаларга грант асосида ўқиш имконияти тақдим этилади.
Сирдарё вилоятида фермер кўрсатмаси билан 7 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори 113 млн сўмга баҳоланди.
Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Президент Сирдарёда фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди. Давлат раҳбари пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлигини таъкидлади.
9 октябрь куни Сирдарё туманида қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходими пичоқланиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ички ишлар вазирлиги Сирдарё вилоятидаги ички ишлар органлари ходимлари ва судья билан боғлиқ вазиятда судьянинг тез ёрдам машинасига йўл бермаганлигини маълум қилиб, воқеа тасвирланган видеотасвирни эълон қилди.
Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси Cobalt машинасини ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлди ва йўл четидаги иккита автомобиль билан тўқнашув содир этди. Жами бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг