«соғлиқни сақлаш» тегли мақолалар


Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўраган фельдшер ишдан бўшатилди
2 июль 2021, 23:54

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўраган фельдшер ишдан бўшатилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилди.

«Кўплаб вазифалар қоғозда қолиб кетмоқда» — президент
1 апрель 2021, 19:13

«Кўплаб вазифалар қоғозда қолиб кетмоқда» — президент

Президент соғлиқни сақлаш тизимида патронаж хизматини йўлга қўйишга оид видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари раҳбарларни ушбу жараённи назорат қилиши учун вилоятларга масъул этиб белгилади. 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибаси республиканинг барча ҳудудларида бошланиши кераклиги айтилди.

Соғлиқни сақлаш бўйича қонунлар кодексга бирлаштирилади
23 ноябрь 2020, 10:48

Соғлиқни сақлаш бўйича қонунлар кодексга бирлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш кодексининг лойиҳасини тайёрлади. Ушбу соҳадаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг нормалари бирлаштирилиши кутилмоқда.

Қишлоқ врачлик пункти — оилавий шифокор пункти этиб ўзгартирилади
17 ноябрь 2020, 12:02

Қишлоқ врачлик пункти — оилавий шифокор пункти этиб ўзгартирилади

Президент фармони билан 2021 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ врачлик пункти — оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси — оилавий поликлиника деб қайта номланади. ОТМни охирги 3 йилда тамомлаб, қишлоқ жойга ишлашга борганларга 30 млн сўм пул мукофоти берилади. Улар уй-жой билан ҳам таъминланади.

Сирдаёрда соғлиқни сақлашга оид иккита тажриба-синов ўтказилади
16 ноябрь 2020, 13:51

Сирдаёрда соғлиқни сақлашга оид иккита тажриба-синов ўтказилади

Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари бўйича тажриба-синов лойиҳаси ўтказилади. Оилавий шифокор, терапия ва педиатрия бўйича ёрдамчилар, ҳамшира ва доядан иборат гуруҳлар тузилади. Бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети ишлаб чиқилади. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилмоқда.

2021 йилдан 40 ёш ва ундан юқоридагилар тиббий текширувларидан ўтказилади
14 ноябрь 2020, 14:13

2021 йилдан 40 ёш ва ундан юқоридагилар тиббий текширувларидан ўтказилади

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.

Сирдарёда соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича эксперимент ўтказилади
11 ноябрь 2020, 12:55

Сирдарёда соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича эксперимент ўтказилади

Президент қарори билан Сирдарё вилоятидаги кўп тармоқли поликлиникаларда тажриба тариқасида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилади. Ўрганишлар натижасида бу амалиёт бутун республикада ҳаётга тадбиқ этилади.

«Қўлингиз дард кўрмасин» — президент тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади
8 ноябрь 2020, 15:17

«Қўлингиз дард кўрмасин» — президент тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаб, 2020 йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун мислсиз синов, изчил ривожланиш ва янги тажриба орттириш йили бўлганини таъкидлади.

2021 йилдан болаларга витамин ва йод препаратлари текинга тарқатилади
7 ноябрь 2020, 18:16

2021 йилдан болаларга витамин ва йод препаратлари текинга тарқатилади

Келгуси йилдан бошлаб болаларга витаминлар, паразитларга қарши дорилар, йод препаратлари, 35 ёшгача бўлган аёлларга фолий кислотаси ва феррум бепул берилади. Президент ушбу амалиёт бекор қилингани боис даволаниш учун 10 марта кўпроқ маблағ сарфлашга тўғри келаётганини қайд этди.

Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳокимлар билан келишилган ҳолда тайинланади
5 октябр 2020, 14:04

Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳокимлар билан келишилган ҳолда тайинланади

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилиб, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди. Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбари ҳокимлар билан келишилган ҳолда лавозимларига тайинланади.

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди
18 сентябрь 2020, 12:27

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди

Жаҳон банкининг 2020 йил учун эълон қилинган инсон капитали индексида илк бор Ўзбекистон ҳам қатнашиб, 62 фоизлик натижа билан МДҲ давлатлари орасида Беларусь (70 фоиз), Россия (68 фоиз) ва Қозоғистондан (63 фоиз) кейинги ўринни эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг