«статистика агентлиги» тегли мақолалар


Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўм этиб белгиланди
18 июль 2023, 15:43

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этди. Кўрсаткич пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдори, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар суммасини белгилашда мезон сифатида ишлатилади.

Минимал истеъмол харажатлари июль ойида эълон қилинади
4 июль 2023, 16:45

Минимал истеъмол харажатлари июль ойида эълон қилинади

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари июлда эълон қилинади. Статистика агентлигига кўра, бу йил аввалги йилдагидан фарқли равишда кўпроқ товар ва хизматлар турлари бўйича кузатувлар ўтказилган. Кўрсаткични қайта ишлаш жараёни кўпроқ вақт олгани учун уни йил ярмида эълон қилиш белгиланган.

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди
23 июнь 2023, 11:29

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди

Статистика агентлиги «Газета.uz» эълон қилган январь ойидаги инфляция расмий кўрсаткичи тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди. Агентликка кўра, расмий статистик кўрсаткичлар «объектив кузатувларда тўпланган факт ҳисобланган маълумотлар ҳамда илмий асосланган методология» асосида шакллантирилади.

Аномал январда аномал статистика
22 июнь 2023, 08:00

Аномал январда аномал статистика

Аномал совуқ кузатилган январь ойида аҳоли ўз танасида ҳис этган сезиларли инфляция негадир расмий инфляция кўрсаткичида акс этмади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев реал воқеликда инфляция даражаси расмий инфляция кўрсаткичидан юқори бўлганига ишора қилувчи бир қатор статистик рақамларни таҳлил қилади.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, электр ишлаб чиқариш эса рекорд даражада ўсди
21 июнь 2023, 17:58

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, электр ишлаб чиқариш эса рекорд даражада ўсди

Ўзбекистонда 5 ой давомида газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга камайди. Кўрсаткич кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда — май ойида у 11,2 фоизга камайганди. Май ойидаги электр энергияси ишлаб чиқариш рекорд даражадаги ўсишни қайд этди.

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин
27 май 2023, 14:38

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин

Россия ҳукумати биржа савдоларида нархлар ошиши сабабли бензин экспортини қисқартиришни кўриб чиқмоқда. Таъминотнинг чекланиши Россиядан тўрт ой ичида 327,8 млн литр бензинни ҳар литри учун 4579 сўмдан импорт қилган Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин.

Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди
22 апрель 2023, 15:29

Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди

Январдаги прогноз анча паст бўлганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ЯИМ 5,5 фоизга ўсди. Саноат ишлаб чиқариш ва қурилиш ҳажми сезиларли даражада ошди, январь-февраль ойларида иккала кўрсаткич ҳам ўтган йилдагидан анча паст бўлган эди.

2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 80,4 млрд долларга кўтарилди
27 январь 2023, 22:21

2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 80,4 млрд долларга кўтарилди

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 5,7 фоизга ўсиб, 888,34 трлн сўмни (80,4 млрд долларга яқин) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 2255 долларгача ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг