«субсидия» тегли мақолалар


Лимон етиштирувчиларга субсидиялар берилади
19 январь 2022, 13:51

Лимон етиштирувчиларга субсидиялар берилади

Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан лимон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ташкилотларига харид қилган табиий газга нисбатан муқобил энергия қурилмалари қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади. Қолаверса, янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилишга ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия берилади.

Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширувчиларга тўланадиган субсидия миқдори камайтирилди
17 январь 2022, 13:32

Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширувчиларга тўланадиган субсидия миқдори камайтирилди

Президент фармони билан 2022 йилда бошқа мамлакатлардан чартер рейсларни ташкил этувчи туристик компаниялар ва авиаташувчиларга ҳар бир хорижий сайёҳ учун тўланадиган компенсация миқдори камайтирилди.

Президент вилоят ҳокимларининг уй-жой қуришда 2−3 та пудратчи ташкилот билан чекланиб қолаётганини танқид қилди
3 декабрь 2021, 21:06

Президент вилоят ҳокимларининг уй-жой қуришда 2−3 та пудратчи ташкилот билан чекланиб қолаётганини танқид қилди

Эндиликда давлат ҳисобидан бажариладиган қурилишларда бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика ҳамда вилоят штаблари тузилади. Бу орқали қурилиш нархларини асоссиз ошириш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш назоратга олинади.

9 ойда Ўзбекистонга 1,2 млнга яқин турист ташриф буюрган
5 ноябрь 2021, 18:43

9 ойда Ўзбекистонга 1,2 млнга яқин турист ташриф буюрган

9 ой ичида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, 273 млн долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ушбу даврда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 6,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади
28 октябр 2021, 15:34 1

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади

Сенаторлар давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш орқали Энегретика вазирлигига «республика истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиий газ сотиб олиш ва сотишнинг ўртача баҳосидаги фарқни қоплаш учун субсидия» сифатида 1 трлн сўм ажратишни маъқуллади.

Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизи этиб белгиланди
25 август 2021, 17:55

Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизи этиб белгиланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди.

Хонадонида пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади
9 июль 2021, 11:08

Хонадонида пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

2022 йил 1 январдан ҳўл пилла ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади. Бундан ташқари, қоракўлчиликни янада ривожлантиришга 200 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади
16 июнь 2021, 17:01

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади

1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади. Паррандачилар учун уч йил давомида қатор солиқлар, жумладан, даромад ва мол-мулк солиғида камайтирилган ставкалар қўлланилади

Ўзбекистонликларга уй олиш ва қуриш учун 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади — президент фармони
11 март 2021, 18:38 28

Ўзбекистонликларга уй олиш ва қуриш учун 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади — президент фармони

Шавкат Мирзиёев 3 март куни ўтказган видеоселекторда «2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур», дея таъкидлаган эди. Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ҳуқуқий асоси сифатида президентнинг тегишли фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон аҳолисига уй олиш ва ўз мустақил қуриши учун 20 йиллик кам фоизли ипотека кредитлари ҳамда уларга субсидиялар ажратилади. Батафсил.

Аёллар ва ёшларнинг касбий таълимига давлат томонидан маблағ ажратилади
9 октябр 2020, 11:49

Аёллар ва ёшларнинг касбий таълимига давлат томонидан маблағ ажратилади

«Ижтимоий шартнома» орқали нодавлат касб-ҳунар ўқув курсларини битирадиган ёшлар ва аёлларга таълим харажатлари учун 1 миллион сўмгача субсидия берилади. Ўқув курсларини тамомлаб, сертификат олганларга имтиёзли кредитлар ажратиш учун 90 млн доллар ажратилади.

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратилади
3 август 2020, 17:25 1

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратилади

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун субсидия ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг