Сурия мудофаа вазири Мурҳаф Абу Касранинг айтишича, агар бундан Сурия фойда кўрса, мамлакатда Россия ҳарбий базалари сақлаб қолиниши мумкин. Россия Суриянинг янги ҳукуматига «ўзи жуда хоҳлаган нарса» — Башар Асадни ҳам бериши мумкин, деб ёзади WP.
Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи номидан Сурияга бориб, музокаралар ўтказди. Улар Сурия халқига ҳокимиятни тинч йўл билан топширишда ёрдам бериш, ҳуқуқлар кафолатлари, Россиянинг у ердаги ҳарбий базаларини ёпиш каби масалаларни муҳокама қилди.
Сурия исёнчилари етакчиси ва мамлакатнинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шараа Сурия ўз қўшнилари ёки Ғарб учун хавф туғдирмаслигини айтди. У урушдан тинкаси қуриган мамлакатга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди ва Сурия навбатдаги Афғонистонга айланиши мумкинлиги эҳтимолини рад этди.
АҚШ Туркия кучларининг Сурия чегарасида тўпланаётгани ва Анқаранинг Сурия курдлари ерларига бостириб кириши эҳтимолидан хавотирда, деб ёзди WSJ. Ҳарбийлар ва артиллерияни кўпайтириш Башар Асад режими қулаганидан кейин бошланди.
Европа Иттифоқи Суриянинг янги раҳбарияти билан Россия ҳарбий базаларини мамлакатдан чиқаришни муҳокама қилмоқчи, деб хабар берди иттифоқ олий вакили Кая Каллас. ЕИнинг кўпгина расмийлари Сурияда Россия ҳарбийлари бўлмаслиги тарафдори. Бу масала «Сурия расмийлари билан учрашувларда кўтарилади».
Сурия собиқ президенти Башар Асад Москвадан мактуб эълон қилиб, у «охиригача Сурияни тарк этмоқчи бўлмагани, бу воқеалар пайтида истеъфога чиқиш ёки бошпана сўраш ҳақида ўйламагани»ни айтди. Асаднинг таъкидлашича, айнан Москва уни мамлакатдан зудлик билан эвакуация қилишни сўраган.
Сурия собиқ президенти Башар Асад ҳатто қариндошларини ҳам огоҳлантирмасдан, мамлакатдан қочиб кетган. Москвага боришдан бир неча соат олдин у армияни Россиянинг ёрдами йўлда эканига ишонтирган, деб ёзади Reuters.
Башар Асад режими қулагандан сўнг Исроил армияси бутун Сурия бўйлаб бир неча юзлаб зарбалар бериб, «стратегик қурол захираларининг катта қисми» йўқ қилинганини эълон қилди. 50 йил ичида биринчи марта Исроил Голан тепаликлари яқинидаги ва ундан ташқаридаги буфер зонасида ҳам қўшинларини жойлаштирди.
Суриянинг ўтиш даври ҳукуматига Муҳаммад ал-Башир раҳбар бўлди. У 2025 йил 1 мартгача бош вазир вазифасини бажаради. У аввал Сурия мухолифати томонидан тузилган муқобил Нажот ҳукуматини бошқарган.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Суриядаги вазият ҳақида видеолар эълон қилиб бораётган, халқаро террорчилик ташкилотига аъзо Худоёр Нуриддиновга нисбатан жиноий иш қўзғатиб, қидирув эълон қилди.
Исроил Суриядаги энг муҳим 250 дан ортиқ ҳарбий объектга, жумладан, Россия базалари жойлашган Латакияга ҳаво ҳужумларни уюштирди. Аввароқ Исроил ҳарбийлари 50 йил ичида биринчи марта Сурия ҳудудига кирганди.
АҚШ Башар Асад режими қулагач, «террорчилар яна пайдо бўлишларига йўл қўймаслик учун» ИШИДнинг Суриядаги 75 дан ортиқ нишонига зарбалар берди. Байден ҳокимиятни ўтказиш жараёнида Оқ уйнинг Суриядаги барча гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
Сурияда исёнчилар Дамашқни эгаллаб, президент Башар Асад режимини ағдарди. Мамлакатдан қочиб кетган президентнинг қаердалиги номаълум. Дунё мамлакатлари етакчилари унинг ҳокимияти қулагани ҳақида нима демоқда? Тафсилотлар.
Исёнчилар ҳужумлари оқибатида Сурияда президент Башар Асаднинг 24 йиллик авторитар бошқаруви тугади, у Дамашқни номаълум йўналишда тарк этди, деб ёзмоқда ОАВ ўз манбаларига таяниб. Мамлакат бош вазири ҳокимиятни топширишга тайёр эканини билдирди.
Туркия етакчиси Эрдоған Сурия президенти Башар Асадга исён билан боғлиқ вазиятни биргаликда тартибга солишни таклиф қилгани, аммо ижобий жавоб олмаганини айтди. «Идлиб, Ҳама, Ҳомс ва, албатта, мақсад Дамашқ. Мухолифатнинг юриши, умид қиламизки, муаммоларсиз давом этади», — деди у.
Сурияда қўзғолончилар Идлибда 25 та қишлоқ ва ҳарбий аэропортни эгаллаб олди. Шунингдек, ҳукумат қўшинлари Ҳалабни деярли қаршиликсиз тарк этгани маълум қилинди. Ҳужум бошланганидан бери камида 277 киши ҳалок бўлди. «Газета.uz» вазият бўйича Meduza тайёрлаган материалнинг таржимасини ҳавола этади.
2022 йилда Тошкент шаҳрида теракт содир этмоқчи бўлган жиноий гуруҳнинг 4 аъзоси ушланиб, 10 йилдан 15 йилгача қамалган. Улар халқаро террорчилик ташкилотининг ўзбекистонлик вакили билан танишиб, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, аэропортда теракт қилмоқчи бўлган.
Ўзбекистон ТИВ Исроил томонидан Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган ва бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган авиазарбани кескин қоралади. «Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади вазирлик.
Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига ракета ҳужуми уюштирди, оқибатда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг етти аъзоси, жумладан, икки генерал ҳалок бўлди. Теҳрон «кескин жавоб» бўлишини ваъда қилди.
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган ўзбекистонлик 24 ёшли йигит Ўзбекистонга олиб келинди ва унга нисбатан жиноят иши очилди. У Сурияга қандай кетгани ҳамда бу даврдаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг