Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Нодир Эркаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган Жўрабек Тўраев вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Термиз прокурори 16 ёшли ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ўтказилган қўшимча текширув ҳаракатлари натижасига кўра, «мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида» жиноят иши қўзғатилди.
4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида «Сурхон» ва «Ғузор» подстанциялари оралиғидаги ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаган эди. 7 апрель куни мазкур таянчларни тиклаш ишлари якунланиб, электр узатиш тармоғи қайта тикланди.
Сурхондарё вилоятида эркак 20 ёшли қизни унга турмушга чиқишга мажбурламоқчи бўлди. Мазкур шахс танишлари билан биргаликда қизни мажбуран машинага ўтқазган ва қиз розилигини берганидагина қўйиб юборган.
Сурхондарёлик фуқаро опаси билан келишган ҳолда собиқ хотини ва унинг онасини ўлдириш мақсадида қотил ёллади. Улар бунинг эвазига яқинда қамоқдан чиққан фуқаро Д.га 3 млн сўм таклиф қилган. Натижада, улар вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 25 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида 20 ёшли велосипедчини туртиб юборди. Оғир тан жароҳати олган вилосипедчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.
Сурхондарё вилоятида ҳайдовчидан узр сўраб, ўзаро келишишни сўраган ЙПХ ходими ўз вазифасидан озод этилди.
Сурхондарё вилоятидаги «Кампиртепа» қалъаси девори қулаганидан сўнг, академик Э.В.Ртвеладзе бундай бузилишлар ўтган йили ҳам бўлганлиги ва бу атайлаб қилинганлигини таъкидлади. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура текширув ўтказиши режалаштирилмоқда.
Файзулла Маманов Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Мутахассислиги иқтисодчи бўлган Рустам Пардаев Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сурхондарё вилоятида 6,5 млрд сўмга қурилган ва бир ярим йилдан сўнг қулаб тушган кўприк 9,6 млрд сўмга таъмирланади. Кўприкнинг қулашига табиий офат сабабчи қилиб кўрсатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг