Блогер Олимжон Ҳайдаров митинглар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузганлик, ёлғон ахборот тарқатганликда айбланиб, 21 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. У яқинда Фарғонадаги завод ишчиларининг норозилик намойиши акс этган видеони эълон қилганди, шундан сўнг 7 ишчи ҳибсга олинганди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида, унинг таъбири билан айтганда, «урушда қурол сифатида фойдаланилаётган» Россия оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чекланиши, шунингдек, Владимир Путин ва унинг атрофидагиларга қарши киритилган санкциялардан кўзланган мақсад хусусида сўз юритди. Россия оммавий ахборот воситалари ва элчихонаси дипломатни танқид қилиб, мазкур интервьюни «йўқ жойдан шовқин кўтариш» деб атади.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги яхшиланишлар билан бир қаторда, сўз эркинлиги, уюшмалар ва тинч йиғилишлар эркинлигига нисбатан чекловлар сақланиб қолмоқда, дейилади Amnesty International ҳисоботида. Дунёда сўз, виждон эркинлиги, йиғилиш эркинлиги ва бошқа эркинликларга нисбатан тазйиқ кучаймоқда, дея таъкидлади инсон ҳуқуқлари ташкилоти.
«Бу сўнгги бир неча йил ичида кўпроқ орқага кетган соҳалардан бири. Лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп», — деди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Тим Торлот Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни тасвирлар экан. Унинг сўзларига кўра, журналистлар ва блогерлар унчалик гапиришни хушламайдиган муаммолар ҳали ҳам мавжуд.
Автоблогер Бобур Ғаниев ҳуқуқ -тартибот идоралари ходимларини ҳақорат қилгани ва уларнинг талабларини бажармагани учун 15 кунга қамалганидан сўнг YouTube-каналидаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. У ўз қарорини тадбиркорлик билан шуғулланиши ва канални сақлаб туришга улгурмаслиги билан изоҳлади. Видеомурожаат пайтида у қўлга олинаётганда ва ҳибсдалигида эгнида бўлган устки кийимини ёқиб юборди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ёшлар кўпроқ китоб ва газеталарни ўқишлари учун ижтимоий тармоқларни бир ойга ёпишни таклиф қилди. Ўз навбатида, депутат Расул Кушербаев ахборот асрида ижтимоий тармоқларни чеклашни кулгули ва абсурд қарор деб атади.
Kun.uz 22 июнь куни ўзбек тилидаги хабарлар лентасини янгиламади. Нашр мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ айрим қонунчилик меъёрлари ҳамон эски қолипларда қолаётгани, бундай камчиликлар исталган вақтда сўз эркинлигига қарши қурол сифатида фойдаланилиши мумкинлигини маълум қилди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмаганлигини сиёсий хато деб атади. «Бирон бир хорижий журналистлар қонунчиликни жиддий бузадиган бўлса, уни тезда ҳайдаш эмас, қонунчиликка бўйсундиришнинг оҳиста йўллари ишга солиниши керак», — дейди у.
Daryo.uz бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев уни «профилактик суҳбат учун» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртиришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Газета.uz» манбалари эса бир неча журналистлар чақиртирилганини маълум қилди.
Сурхондарё раҳбариятини танқид қилувчи блогер Отабек Сатторий товламачилик йўли билан телефонни қўлга киритганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатди. Блогернинг адвокати иш уйдирилган деб ҳисобламоқда. Вазиятга депутат Расул Кушербаев ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси эътибор қаратди.
ОАВ ва блогларда қолдирилган изоҳлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда. АОКА қонунга зид изоҳлар ҳақида ресурс эгаси ва блогерларни огоҳлантиради, 24 соат ичида изоҳлар ўчирилмаса, судга мурожаат қилиши мумкин.
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрайзер инсон ҳуқуқлари доирасида сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, у блогерлар, журналистлар, ОАВ ходимлари фаолиятини эркин олиб боришларига таъқиқлар қўйилмаслигини ва бундай вазиятларда химоя чоралари кўрилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон энди чегараларни ёпмайди, энди интернет узлуксиз ишлайди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президентнинг сўзларига кўра, ОАВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги йўқ.
Kun.uz нашри «темир дафтар»да бўлмаган шахсларга ер ажратилгани ҳақидаги мақолани ўчирди. Хабар қилинишича, сабзавотчилик билан шуғулланиш учун олти киши ўртасида 10 гектар ер бўлиб берилган ва улар орасида фақат бир киши эҳтиёжманд оилалар рўйхатида бўлган. Яна бир фуқаронинг ҳолати эса баҳсли.
Сўз эркинлиги ва нафратга тўла риторика ўртасидаги ҳуқуқий чегаралар қаерда? Интернетдаги буллингга (бошқаларни таҳқирлаш, зўравонлик) қарши ҳуқуқий ҳимояни қандай кучайтириш мумкин? Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқшунос, Global Shapers Tashkent Hub ташаббусининг куратор-асосчиси Дилфуза Куролованинг мақоласида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг