Шавкат Мирзиёев 20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилашга оид қонунни имзолади. Жорий йилнинг айни шу куни президент мамлакат ишбилармонлари билан учшарув ўтказган эди. Энди очиқ мулоқот ҳар йили бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда кредитлар энди фақат сўмда берилиши, микромолия ташкилотлари учун енгилликлар, бизнес учун солиқ юкини камайтириш, ер сотиш ва хусусийлаштириш, инфратузилма яратиш, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика тизимини ривожлантириш ва тадбиркорликка оид тартибларни соддалаштириш йўналишларида қатор янгиликлар эълон қилинди. «Газета.uz» ушбу учрашувда таъкидланган барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.
Бино ва иншоотларнинг бузилиши муносабати билан ҳокимиятлар тадбиркорладан 123 млрд сўм қарздор. Президент ҳокимларга 1 сентябрга қадар компенсацияларни тўлаб бериш вазифасини топширди. «Бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт», — деди у.
Шавкат Мирзиёев солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани уни хавотирга солаётганини таъкидлади. Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан, жиддий чораларни амалга ошириш зарурлиги айтилди.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда ҳамма арзон кредит олишни хоҳлашини, бироқ фоизни сунъий пасайтириш бозордаги мувозанатга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. «Лекин, кредит фоиз ставкаларини сунъий пасайтирсак, пул бозоридаги мувозанат бузилади. Шунинг учун, иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим», — деди давлат раҳбари.
Президент тадбиркорларга кредитни миллий валюта — «сўм»да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилишини маълум қилди. 1 октябрдан илгари 1 млн долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 млрд долларга яқин кредитлари миллий валютага ўтказиб берилиши айтилди.
Ишбилармонлар билан мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев ишбилармонлардан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ эканлигини маълум қилди. «Банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 миллион доллар ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлаётган очиқ мулоқотда тадбиркорлар иқтисодиёт ва ислоҳотлар таянчи ҳамда локомотивига айланганини таъкидлади. Сўнгги 3−4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда,кўплаб янги-янги имконият ва шароитлар яратилгани айтилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди. У тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди. «Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот учун мурожаатларни қабул қилиш муддати 10 августгача узайтирилганини маълум қилди. Шу боис, учрашув келгуси ҳафта ўтказилиши айтилди. «Ким тизимдаги муаммони билади? Бошидан ўтказган билади», — деди у. Мутасаддиларга ҳеч бир мурожаатни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик бўйича топшириқ берилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан кутилаётган учрашуви нима сабабдан қолдирилганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 10 мингга яқин мурожаат келиб тушган ва уларнинг 40 фоизи ҳал этилган. Мурожаатлар динамикасидан келиб чиқиб, учрашув куни қолдирилган ва таклифларни қабул қилиш 5 августгача давом этади. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов эса учрашувда ишбилармонларнинг қайси қатлами иштирок этишини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Давлат раҳбарига саволлар, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича ғоя ва таклифларни 31 июлга қадар юбориш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг