Халқаро меҳнат ташкилотининг 2020 йилги «Учинчи томон мониторинги» натижаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистонда ўтган йили тизимли мажбурий ва болалар меҳнати қайд этилмагани маълум қилинди. Бундан ташқари, ҳисобот давомида 46 та мажбурий меҳнат ҳолати аниқлангани, 42 нафар мансабдор жавобгарликка тортилгани айтилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳар бир вилоятдаги халқ банки раиси ёки ўринбосарларидан бири аёллар бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу лавозимга тайинланганлар аёллар тадбиркорлигига кредит ажратиш билан шуғулланади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева жинсий тарбияни ёшликдан бошлаш зарурлигини таъкидлади. Жумладан, мактабгача таълимда ёшга мос қилиб, юқори синфлар ва олий таълимда йигит-қизларни оилага тайёрлаш, репродуктив саломатликка ўқитиш кераклиги айтилди. «Биз ёпганимиз сари интернет очиқ. У салбий оқибатларга олиб келаяпти», — деди юқори палата раиси.
10 ой мобайнида қарийб 8,5 минг хотин-қиз давлат ҳимоясига олинди. Улар орасида оилада отаси ёки онаси томонидан зўравонликка дуч келган қизлар ҳам бор. Шунингдек, ҳимоя ордери олиниши натижасида 418 та оила ажрашиб кетди.
«Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг имкониятлар тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш керак, деб неча йиллардан бери айтсак ҳам, бизнинг гапимизга ҳеч ким қулоқ солмаган. Ўша пайтлар шунақа давр эди» — Танзила Нарбаева Вазирлар Маҳкамасида ишлаган вақтида гендер тенглиги масаласига қандай ёндашув бўлганини сўзлаб берди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева мутасаддиларда бюджетга қўшимча манбалар аниқлаш борасида ташаббускорлик, изланиш йўқлиги, айрим ҳолларда уларнинг молиявий саводхонлиги етишмаслигини танқид қилди. Шунингдек, муҳим кўрсаткичларни қўшиб ёзиш иллатига тўлиқ барҳам берилмаганига эътибор қаратди.
Сенат раҳбари Танзила Нарбаева Наманганга сафари вақтида туман ҳокимларини «яхши» рейтинг баҳоларини олган ҳудудлардан ўрнак олишга, депутатларни эса янада талабчан бўлишга чақирди.
Сенат раиси «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизими айрим ҳудудларда аҳоли норозилигига олиб келаётганини айтиб ўтди. «Темир дафтар» тизими очиқ, шаффоф бўлиши ва ажратилган маблағларни тақсимлаш жараёнида инсон омилини максимал даражада кисқартириши кераклиги билдирилди. Бунинг учун тизимга замонавий ахборот технологияларини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева айрим ота-оналар фарзандининг арзимаган шикояти учун ҳам мактабга югуриб келиб, ўқитувчига «ташланиш»дан уялмай қўйганини таъкидлаб, уларни устозларни ҳурмат қилишга чақирди.
Сўнгги икки йилда тез тиббий ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган.
«Бундай муаммоларни ҳамма муҳокама қилади, муносабат билдиради, хулосаларини айтади. Лекин ўша жойдаги сенаторлар жим, улардан акс-садо чиқмайди». Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоева жойлардаги сенаторларнинг муаммоларга муносабат билдирмаслигини танқид қилиб, уларни аниқлашда ижтимоий тармоқларнинг ўрни катталигини таъкидлади.
2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 22 фоизга камайган, бироқ чақалоқлар савдоси 2018 йилдаги 38 фоиздан 43 фоизга ошган. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 259 нафар, иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди — Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг