11 ой якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бўлган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди. Экспортнинг ярмидан кўпи олтин, рангли металлар ва тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни Ўзбекистоннинг импорт бўйича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.
Январь-октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларни ташкил этиб, ўн ойлик даврда 7,8 млрд долларлик пассив ташқи савдо баланси кузатилди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ошганига қарамай, 2019 йилдаги кўрсаткичга (34,3 млрд доллар) етиб келганича йўқ.
2022 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиб, ЯИМ ҳажми қарийб 840 трлн сўмга етиши кўзда тутилмоқда. Ташқи савдо айланмаси 46,3 млрд долларни ташкил этиши прогноз қилинган. Бундан ташқари, инфляция даражаси 2022 йилда 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд долларга тенг бўлди. Ташқи савдо сальдоси 7,6 млрд долларни ташкил этди. Учинчи чоракда импорт ҳажмида экспорт ҳажмига қараганда жадалроқ ўсиш кузатилди.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдода 6,4 млрд доллар миқдорида пассив баланс кузатилди.
Афғонистон Ўзбекистон учун энг йирик савдо бозорларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 779 млн долларни, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида — 351,9 млн долларни ташкил қилган. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги импорт ва экспорт таркиби ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этади.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етгани йўқ, бироқ ўсишда давом этмоқда. 2021 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ташқи савдо ҳажми 13,6 фоизга ўсиб, 18 млрд долларга етди. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та ҳамкор давлатлар рўйхатига Украина ҳам кирди.
Тўрт ой давомида ташқи савдо айланмаси 3,5 фоизга камайиб, 10,3 млрд долларни ташкил этди. Экспорт 19,1 фоизга — 3,5 млрд долларгача қисқарди, бироқ олтин ҳисобга олинмаган экспорт ҳажми 26,7 фоизга ўсди. Импорт 7 фоизга — 4,7 фоизгача ўсди. Ўзбекистон рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва автомобиллар экспортини ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импортини кескин оширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг