Қарийб ўн йилдан бери биз хорижий тилларни она тили даражасида ўрганишга ҳаракат қилмоқдамиз, аммо натижалар ҳали-ҳануз мақтангулик эмас. 2012 йилдан бери хорижий тилларни ўқитиш сифати яхшиландими, сертификат «қамчиси» ва устама «асали» сиёсати кутилган натижаларни бердими — колумнист Комил Жалилов бу саволларни таҳлил қилишга уринди.
Танқидий фикрлаб, ҳар бир ахборотнинг ишончлилигини текшириш ҳамиша муҳим саналади. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг фикрича, бу жиҳатни мактабларда Science фанининг жорий қилиниши атрофидаги баҳс-мунозараларда ҳам инобатга олиш лозим.
Президент мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади. Эндиликда мактаб директорларини лавозимга тайинлаш бевосита маҳаллий кенгашлар билан келишилган ҳолда, танлов асосида амалга оширилади.
Таълим инспекцияси 2019/2020 ўқув йилида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилди. Рейтинг натижалари бўйича энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари мактаблари эгаллади.
Ўзбекистон катта ёшдаги аҳолисининг деярли 60 фоизида зарур билим ва малака етишмаслиги сезилади. Бу кўп йиллар давомида аҳоли учун олий маълумот олиш имконияти чеклангани билан изоҳланади. Катта ёшдагиларга таълим бериш ривожлантириш ушбу бўшлиқни тўлдириш имконини бериб, иш кучи малакасини оширишга хизмат қиларди. Сенатор Дилорам Тошмуҳамедова «Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири ва катта ёшдагиларга таълим бериш қандай ривожланиши кераклиги ҳақида фикр юритади.
Жаҳон банкининг 2020 йил учун эълон қилинган инсон капитали индексида илк бор Ўзбекистон ҳам қатнашиб, 62 фоизлик натижа билан МДҲ давлатлари орасида Беларусь (70 фоиз), Россия (68 фоиз) ва Қозоғистондан (63 фоиз) кейинги ўринни эгаллади.
Инсон капитали ҳамда жамият ва давлатнинг иқтисодий ютуқлари чамбарчас боғлиқдир. Файласуф, жамиятшунос ва антрополог Валерий Хан нима учун педагогик таълим сифати Ўзбекистоннинг инновацион тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги тўғрисида фикр юритади.
Сенаторлар янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонунни маъқулладилар. Унда давлат органлари ваколатларига аниқлик киритилиб, таълим шакллари, педагоглар, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Афғонистонлик ёш хотин-қизлар Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида қишлоқ хўжалиги бўйича таҳсил оладилар. Лойиҳа доирасида Афғонистондан келган 50 нафар аёллар Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида ўқиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда сиртқи таълим 100 фоиз, кечкиси эса 50 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади. Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши карантин шароитидан келиб чиқиб белгиланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг