Чет элда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларнинг президент сайловида қатнашиши учун 49 та давлатда 54 та стационар ва 316 та кўчма сайлов пункти ташкил этилади. Жумладан, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ва БМТдаги ваколатхонасида ягона сайлов участкаси бўлади. Ҳозиргача хориждаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати ҳам шакллантирилди.
ТИВ пандемия даврида хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши бўйича тартибларни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда автомобиль орқали келаётганлар мамлакат ҳудудидига фақат ПЗРнинг манфий кўрсаткичига эга бўлсагина киритилади. Шунингдек, мамлакатга кириш вақтида туристда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўлиб, ПЗР мусбат бўлса, ўни ўз давлатига қайтариш ишлари йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
26−27 июнь кунлари 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб кирган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган. «Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади», — дея баёнот берди ТИВ.
Халқаро журналист Агнешка Пикулицка ўз шахсий Twitter’ида ТИВ томонидан унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. У ушбу ҳолатни «унинг овозини ўчиришга уриниш» ва «мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» деб изоҳлади.
ТИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицка томонидан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги» сабабли унинг аккредитациясини узайтирмасликка қарор қилди.
Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси иштирокчиларини зўравонликка чек қўйиш, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлашга чақирди.
Хорижда яшаб келаётган Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар муваффақиятли ватандошлар «Олтин дафтар»га киритилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири туркиялик ҳамкасби билан учрашди. Унда Туркия президенти шу йили, ўзига маъқул санада Ўзбекистонга келиши айтилди. Туркия томони имтиёзли савдо ва эркин савдо битимларини тезроқ имзолаш ниятида эканлигини билдирди. Бундан ташқари, Мевлут Чавушўғлу Абдулазиз Камиловга Туркия собиқ президенти, марҳум Сулаймон Демирел мактубининг нусхасини топширди (фото).
Такроран Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган элчи Шарлотта Адриан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу 6 — 9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Турк делегацияси Самарқандда мамлакат Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларни Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмаслиги ҳақида огоҳлантирди ва ўқишга қайтиш учун турли сохта ҳужжатлар тайёрлаётган шахсларга мурожаат қилмасликка чақирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицкадан узр сўради. Вазирлик шилқимликда айбланган ходим ишдан бўшатилганини маълум қилди. Журналистнинг аккредитациясини расмийлаштириш 3 февраль куни якунланади, дейилади ТИВ баёнотида.
Ўзбекистон ТИВ ходими томонидан унга шилқимлик қилинганини айтган польшалик журналист Агнешка Пикулицка вазирлик билан учрашганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ТИВ ҳолат бўйича текширув ўтказолмайди, чунки Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди. Журналист уни ТИВда бир неча маротаба кўрганлигини айтмоқда. Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳолатга муносабат билдириб, ҳодиса пухта ўрганилиб, айбдорлар жазоланишини таъкидлади. «Аммо бу республикада амалга оширилаётган ислоҳотларга соя солмаслиги лозим», — деди Нарбаева.
Guardian, Al Jazeera, The Diplomat халқаро нашрлари учун ёзадиган мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганлигини маълум қилди. Аккредитация бўйича жавоб қонун бўйича 2 ойда эмас, 6 ойда берилган. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини, ижобий мақолалар ёзишини сўраганлигини айтмоқда.
Қозон шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида ишлаган ўзбекистонлик эркак, иккинчи қаватдан йиқилиб вафот этган. Бош консулхона томонидан жасадни Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилмоқда.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация 5−6 ноябрь кунлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
299 кишидан иборат Ўзбекистон фуқароларининг иккинчи гуруҳи чартер рейслари орқали Абхазиядан қайтарилди. Абхазияда қолган фуқароларни қайтариш бўйича Россия билан музокаралар давом этмоқда.
Кузда Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашуви коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга қолдирилди. Учрашув Туркманистонда ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистоннинг янги элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг