Тошкент ва Навоий вилоятларининг аксарият туман-шаҳарларида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тарифлар оширилди. Таъкидланишича, мажбурий ягона тарифлар хизматлар сифатини оширишга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Янгийўл туманида икки фуқаро 4 туп шумтол дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлади. Улар бу орқали табиатга 412 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг аксарият туманларида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тарифлар оширилди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори билан 2025 йил февраль ойидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тарифлари нархи оширилмоқда. Рўйхат.
Президент келаси йилда Тошкент вилоятида 700 минг одамнинг бандлигини таъминлаш, 22 минг оилани даромадли қилиб, камбағаллик даражасини ҳозирги 7,2 фоиздан 4 фоизга камайтириш, шунингдек, меҳнат мигрантларини қайтариб, уларни ишга жойлаштириш бўйича топшириқлар берди.
Президент Угам дарёси бўйидаги кичик ГЭСда бўлди. Унинг қуввати 1,48 МВтни ташкил этади, бу йилига 11,8 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Ҳозирда дарёда иккита кичик ГЭС ишламоқда, аммо сув оқимидан такрор фойдаланиш орқали бундай станциялар сонини 10 тага етказиш мумкин.
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, «Чорвоқ дарвозаси» лойиҳаси билан танишди. 25 гектар майдондаги сайёҳлик мажмуасида 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, 2 та супермаркет, шунингдек, Чирчиқ дарёси устидан шишали кўприк қуриш режа қилинмоқда.
Жума куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида президент транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.
Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борди.
Хуршид Қорабоев Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача ССП бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка туманида шифокорлар айби билан ҳомиладор қиз ва унинг ҳомиласи ҳалок бўлгани ҳақида видео тарқалди. ССВ шифокорлар беморнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли операция қилишга қарор қилганини маълум қилди. Текширув ишлари бошланди.
Шу вақтгача Янгийўл шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди. Шаҳар ҳокими лавозимига Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Равшан Раимов тайинланди.
«Яллама» чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси мамлакатга тақиқланган товар олиб кирган одамдан ёрдам эвазига $1300 олгани маълум бўлди. Ходим фирибгарлик, пора беришда иштирок этишда айбланиб қамоққа олинди. ДХХ вилоятда яна бошқа пора олган МИБ, солиқ органи ходимларини қўлга олди.
Душанба куни эрталаб Оҳангарон туманида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашиб кетди. Бироздан сўнг автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, ёнғин ўчирилди.
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳудудда тезкор тадбирлар ўтказиб, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Суперлига 21-тури доирасидаги «Локомотив» — «Бунёдкор» баҳси танаффуси вақтида ИИБ ходимлари стадиондаги VAR машинаси ва автомобилларни олиб чиқишни буюрди. Талабга қаршилик қилган ўйин комиссарининг телефони олиб қўйилиб, ўзи мажбуран бўлинмага олиб кетилди. Ходимларга хизмат текшируви тайинланди.
Жанубий Кореянинг HAEAHN Architecture компанияси Янги Тошкентда 420 гектар майдонда тиббий кластер бош режасини ишлаб чиқди. Унинг қиймати 500 млн долларга баҳоланмоқда. 2007 йилда компания ҳозирги Тошкент шаҳри ўрнида бизнес мажмуаси лойиҳасини ҳам ишлаб чиққанди.
Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда ишлаб келган Эркин Муҳитдинов президент мажлисида ишдан олинганди.
Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент ва Оҳангарон туманларида «саноат учбурчаги» дастури амалга оширилади, деди Ўзбекистон президенти. Унинг сўзларига кўра, туманлар ўртасида кооперация ва кластер асосида ишлаб чиқариш транспорт харажатлари ва маҳсулот таннархини қисқартириш имконини беради.
Президент Тошкент вилоятида камбағалликка қарши курашиш режаларини маъқулламади. У ҳудуд кичик бизнес орқали аҳолини ишли қилишда энг охирги ўринларда турганини танқид қилди. «Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишининг ўзи уят», — деди давлат раҳбари.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг