«тошкент халқаро аэропорти» тегли мақолалар


Тошкент аэропортида Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган автотураргоҳ иш бошлади
24 ноябрь 2022, 21:40

Тошкент аэропортида Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган автотураргоҳ иш бошлади

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ иш бошлади. Тўловни паркомат орқали нақд пулда ёки QR-код билан тўлаш мумкин. Паркомат қайтим ҳам қайтара олади. Яқин кунларда келиш терминали олдида ҳам худди шундай автотураргоҳ очилади.

Тошкент аэропортида яна рептилиялар ушлаб қолинди
19 ноябрь 2022, 19:52

Тошкент аэропортида яна рептилиялар ушлаб қолинди

Пойтахт аэропортининг божхонаси Мисрдан учиб келган аёлдан Нил тимсоҳи, игуана ва питон болаларини олиб қўйди. Нотўғри ташилгани сабаб жониворларнинг аҳволи қониқарсиз. Ушбу судралиб юрувчиларнинг умумий баҳоси тахминан 77 млн сўм экани айтилмоқда.

Тошкент аэропортини шаҳар ташқарисига ўтказишга нима тўсқинлик қиляпти?
26 октябр 2022, 14:36

Тошкент аэропортини шаҳар ташқарисига ўтказишга нима тўсқинлик қиляпти?

Пойтахтнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳасида Тошкент халқаро аэропортини шаҳар ташқарисига кўчириш назарда тутилмаган. «ТошкентбошпланЛИТИ» институти маълумотларига кўра, буни амалга оширишнинг ҳозирча имкони йўқ. Объектни кўчириш вариантларини кейинги авлод шаҳарсозлари кўриб чиқади.

Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва уларнинг юклари божхоначиларсиз қандай текшириляпти?
18 октябр 2022, 20:00

Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва уларнинг юклари божхоначиларсиз қандай текшириляпти?

Тошкент халқаро аэропортида учиб келган ва учиб кетаётган йўловчилар божхоначиларсиз, автоматик тарзда бошқарилаётган body scaner қурилмаси ва рентген нурлари ёрдамида қисқа муддатда божхона текширувидан ўтяпти. «Газета.uz» мазкур тизим қандай ишлаши ҳақида сўз юритади.

Тошкент халқаро аэропортида МИБ бўлими ташкил этилди
20 сентябрь 2022, 10:44

Тошкент халқаро аэропортида МИБ бўлими ташкил этилди

Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди. Бўлимда йўловчилар хорижга чиқишини чеклайдиган қарз бор ёки йўқлигини текширтириши мумкин. Қарз тўлангандан сўнг, ходим тақиқни олиб ташлайди.

Ноқонуний таксичилар провокация уюштиришмоқда — Uzbekistan Airports
15 сентябрь 2022, 08:45

Ноқонуний таксичилар провокация уюштиришмоқда — Uzbekistan Airports

Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, ноқонуний таксичилар бир неча провокация уюштиришди. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ноқонуний таксилар йўловчилар учун таҳдид эканини таъкидлади. Унинг тан олишича, «бомбил»лар бир кунлик масала эмас ва у ёлғиз ҳал қилинмайди.

Мисрдан келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортидан 54 та тимсоҳ ва 10 та буқаламунни олиб ўтмоқчи бўлди
31 август 2022, 20:19

Мисрдан келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортидан 54 та тимсоҳ ва 10 та буқаламунни олиб ўтмоқчи бўлди

30 август куни Миср давлатидан учиб келган фуқаро 56 та тимсоҳ боласини, 31 август куни эса Мисрдан келган бошқа фуқаролар пластмасса идишларда 10 та буқаламунни халқаро аэропортдаги божхонадан ўтказмоқчи бўлди. Ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли уларнинг айримлари оғир аҳволда.

Тошкент аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди
22 июль 2022, 18:16

Тошкент аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди

«Ўзбектелеком» томонидан Тошкент халқаро аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди. Аввал аэропортда Sola провайдерининг симсиз тармоғи мавжуд бўлган, бироқ, ҳаво бандаргоҳи маъмуриятининг қайд этишича, у барқарор ишламаган.

Кузатувчиларнинг Тошкент аэропортининг халқаро терминалига кириши вақтинча тақиқланди
1 июль 2022, 12:01

Кузатувчиларнинг Тошкент аэропортининг халқаро терминалига кириши вақтинча тақиқланди

31 июлга қадар кузатувчи шахслар Тошкент аэропортининг халқаро терминалига киритилмайди. Бу зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиши ва қайтиб келиши, шунингдек, бинонинг реконструкция қилиниши билан боғлиқ.

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлда очилади
1 июль 2021, 15:08

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлда очилади

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати 10 июлдан синов режимида бошланади. Лицензияли таксилар, сайёҳлар автобуси ва чет эллик делегациялар транспортларининг киришига рухсат берилади.

Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борадиган эстакада йўли очилади
26 апрель 2021, 12:27

Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борадиган эстакада йўли очилади

Тез кунларда Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борувчи, узоқ вақт ёпиқ бўлган эстакаданинг очилиши кутилмоқда.

«Тошкент» халқаро аэропортида сохта ПЗР-тести маълумотномаларини сотаётган шахслар қўлда тушди
28 декабрь 2020, 20:53

«Тошкент» халқаро аэропортида сохта ПЗР-тести маълумотномаларини сотаётган шахслар қўлда тушди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда «Тошкент» халқаро аэропортида 4 нафар фуқаро ёнидан сохта ПЗР-тести маълумотномалари чиққан. Тергов натижасида тошкентлик икки нафар шахс сохта маълумотномаларни Бухоро ва Хоразм вилоятидан бўлган шахсларга етказиб тургани аниқланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг