Тошкентнинг Учтепа тумани яшовчилари учта маҳаллани Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказишга қарши чиқди. Туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев улар билан учрашувда пойтахт ва вилоят чегараларининг ўзгариши ҳозирда лойиҳа эканини таъкидлаб, ушбу масалани шаҳар ҳокими билан муҳокама қилишга ваъда берди.
Пойтахтнинг Сергели, Чилонзор ва Учтепа туманларидан бир қисмини Тошкент вилоятига ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Мирзо-Улуғбек тумани таркибидаги Улуғбек шаҳарчасини вилоят ҳудудига ўтказиш ва Қибрай туманининг маъмурий марказига айлантириш мўлжалланган.
Шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 га, вилоятдан пойтахтга 10196 га ер майдони ўтказилиши режалаштирилмоқда. Президент пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқди.
Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида жами қарийб 50 минг нафар фуқаро доимий рўйхатдан ўтган бўлса, шундан май ва июнь ойларининг ўзида 40 мингга яқин нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган.
Сардор Абдуллаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Кўприкларнинг аксарияти Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида барпо этилиши кутилмоқда. Уларни қуриш учун қарийб 640 млрд сўм сарфланади.
Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳасига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтда 656 км пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш, Ишбилармонлик марказлари ва бизнес-инкубаторлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Тошкентда январь-май ойиларида 896 та оғир ва ўта оғир жиноят содир этилиб, республикада салбий биринчи ўринни эгаллади.
Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудида ташкил этилаётган Янгиҳаёт тумани таркибига 13 та маҳалла тўлиқ, 6 та маҳалла қисман ўтказилиши мўлжалланмоқда. Сергели ҳокимининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Коронавирус аниқланган пойтахтлик фуқаронинг туғилган кун муносабати билан ўтказган тадбирида иштирок этган 13 нафар оила аъзоси ва қариндошларига коронавирус юққани маълум бўлди.
Карантин даврида Тошкентда ФҲДЁ бўлимлари томонидан 3270 та никоҳ қонуний қайд этилди.
Тошкентда масжидга кириш жойида қолдирилган сумка ўғирлаб кетилди. Пойтахт ИИББ жиноят қидирув ходимлари гумонланувчининг шахсини аниқлаб, 22 ёшли шахсни қўлга олди.
Тошкентда «қизил» карантин ҳудудига киритилган маҳаллалар сони 42 тадан 71 тага ошди. Ушбу маҳаллаларга кириш ва чиқиш жойлари ёпилди. Коронавирус ҳолатлари сабабли «Малика» («Флешка») савдо мажмуаси, Юнусобод туманидаги деҳқон бозори ва «Ўрикзор» бозори ёпилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг