Президент душанба кунги йиғилишда Вазирлар Маҳкамасига 3 кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга — 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берди.
«Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари Азизбек Шукуров Ўзбекистонда хорижий автомобиллар импортига қўйилган божхона божи ўта юқори деган фикрга қўшилишини маълум қилди. Унинг фикрича, божхона тўловини «қайта кўриб чиқиш мумкин». У шунингдек, иқтисодчи Юлий Юсуповнинг автомобиль саноати монополияси ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди.
«Ўзавтосаноат» ва «Turkmenistan-Motors» ўртасида имзоланган меморандумга кўра, Туркманистон ҳудудида UzAuto Motors автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Туркманистон томони ўзбек товарларини 300 миллион долларга сотиб олишни режалаштирмоқда.
UzAuto Motors, «Жиззах автомобиль заводи», ADM Jizzakh, Roodell ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар 2021 йилнинг биринчи ярмида жами 2,57 трлн сўмлик (240,9 млн доллар) божхона божлари, ҚҚС ва акциз солиқларини тўлашдан озод қилинган. UzAuto Motors автомобиллари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар ҳам миллиардлаб сўмлик имтиёзлардан фойдаланган.
Ўзбекистонда 7 ой ичида 124,9 минг дона — ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,9 фоизга кам автомобиль ишлаб чиқарилди. Nexia ва Spark моделларини ишлаб чиқаришда энг кўп тушиш қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев пахтада «приписка» йўқ қилинган булса-да, саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилиш осон булмаётганлигини таъкидлади. «Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими? Прогнозни бажара олмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?» — деди давлат раҳбари. Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари — 10 фоизга пасайгани қайд этиб ўтилди.
«Ўзавтосаноат» компаниясининг Boston Consulting Group билан ҳамкорликда ташкил этилган трансформация офиси ўз ишини бошлади. У ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш ҳамда компанияни хусусийлаштириш босқичига тайёрлашга ёрдам бериши керак.
«Ўзавтосаноат» электромобилларни 2025 йилга келиб ишлаб чиқаришни режа қилмоқда. Бироқ, бу ҳали таҳмин. Компания мутахассисининг фикрича, «электромобилни экологияга ҳам фойдаси бор, лекин экологиянинг бузилишига 80 фоиз сабаб газ билан кўмирни ёқишдан келиб чиқади».
«Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азизбек Шукуров UzAuto Motors компанияси иномарка хориж автомобиллари импорти вақтида божхона божи тўлаш ёки тўламаслигини айта олмади. Бироқ, компания «мавжуд қонун доирасида фаолият олиб боришини» таъкидлади. UzAuto Motors раҳбари Рустам Ражабов СТ-1 сертификатига эга бўлган Lada, Hyundai ва бошқа автомобилларни Россиядан импорт қилувчилар билан тенг шартларда фаолият юритмоқда.
Қимматбаҳо — Equinox, Malibu ва Tahoe — автомобилларидан тушган даромад арзон — Spark ва Nexia моделларидан тушган зарарни қоплайди, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари. Унинг айтишича, ўтган йили компания арзон машиналардан 550 млрд сўм йўқотган.
Президент фармони билан «Ўзавтосаноат», «Ўзбекистон темир йўллари», Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва бошқаларнинг имтиёз ва преференциялари хатловдан ўтказилади ва бекор қилинади.
Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборилди. Сўровда UzAuto Motors томонидан «Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига риоя қилинишини текшириш, автомобилларга асосли нархлар қўйилишини назорат қилиш талаби қўйилган.
Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors компаниясини Damas ларни «от нархларида» сотишда ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир аҳволга эътибор бермасликда айблади. «Ўзавтосаноат» нинг таъкидлашича, компания хайрия мақсадида 37 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратган. Лекин компания депутатлар томонидан ишлаб чиқилган «Хайрия тўғрисида» ги қонун сабабли хайрияга ундан кўпроқ сарфлай олмаслигини айтмоқда.
2020−2021 йилларда Ўзбекистонга Volkswagen ва Škoda автомобилларини тайёр ҳолатда олиб кириш, 2022 йилдан тўлиқ ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Volkswagen Caddy савдоси июлдан бошланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг