Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги воқеаларга муносабат билдириб, Россия ва Украина музокаралар столида ўзаро тил топишиб олиши кераклигини айтди. «Биз ҳар иккила давлатни ҳам музокаралар столида тил топишишга чақирамиз. Хайрли жанжалдан кўра заиф тинчлик яхшироқ», — деди у.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бортида Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари бўлган биринчи самолёти 28 февраль куни Тошкент шаҳрига келиб қўнди. Самолёт Польшанинг Катовице шаҳридан 251 ўзбекистонликни олиб келди. «Газета.uz» мухбири махсус рейс фуқаролари ва учиб келиш залида уларни кутиб олаётган инсонлар билан мулоқот қилди.
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар давомида томонлар «қатор устувор мавзуларни аниқлаб олдилар, улар бўйича муайян қарорлар аниқлаб олинди», деди Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк. У музокараларни «оғир» деб атади, аммо «улар қандайдир мажбурий ультиматумларсиз ўтганини» таъкидлади. Россия делегацияси аъзоси Леонид Слуцкий эса «музокараларнинг асосий натижаси, ушбу музокаралар бўлиб ўтганида ва томонлар бир-бирини эшита олганида», деди.
1 март куни эрталаб Uzbekistan Airways`нинг иккинчи махсус рейси Украинадан эвакуация қилинган 258 нафар Ўзбекистон фуқаросини Польшадан олиб келди.
28 февраль куни соат 23:00да Тошкент аэропортига Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси қўнди.
Владимир Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолагани, Украина ва Россия музокаралари бошлангани, дунёдаги энг йирик самолёт Россия ҳарбийлари томонидан йўқ қилингани, Австралияда сув тошқинлари оқибатида саккиз кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Uzbekistan Airways компаниясининг Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар чиққан махсус борти Польшанинг Катовице шаҳридан Тошкентга қараб учиб кетди. Бугун яна битта махсус рейс амалга оширилиши режалаштирилган, иккинчи борт аллақачон Тошкентдан учиб кетди.
Украинанинг аҳоли сони бўйича иккинчи йирик шаҳри Харьков «Град» залп билан ўт очиш тизимларидан ўққа тутилди. Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Геращенко ўнлаб қурбонлар ва юзлаб жабрланганлар борлиги ҳақида баёнот берган.
Иқтисодчи Сергей Гуриев Россия Марказий банкининг ЕИ, АҚШ ва Канададаги активлари музлатилишини «мутлақо кутилмаган, муҳим янгилик» деб атади — «бу рубль учун улкан зарба» бўлади. Унинг фикрича, Россиянинг нефть экспортига эмбарго жорий этилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Юқори технологиялар экспорти билан боғлиқ санкциялар эса Россияда технологиялар ривожланишини тўхтатиб қўйиши мумкин.
«Украина вақт ўтиб, ЕИга аъзо бўлиши керак, бу мамлакат — бизларнинг биттамиз, биз уни Европа оиласида кўришни истаймиз», — деди Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен. У Украина Европа қадриятларини тушунишини ва тинч демократик шароитда яшашни исташини таъкидлади. Германия канцлери Бундестаг қаршисида чиқиш қилар экан, Украинага амалга оширилган босқин учун бутун бошли рус халқи эмас, балки Владимир Путиннинг шахсан ўзи жавобгарлигини айтди.
Украина ва Беларусь чегарасида Украина ва Россия делегациялари ўртасида музокаралар бошланди. Украина делегацияси музокара учун белгиланган ҳудудга Гомель орқали тўғридан-тўғри йўл билан эмас, балки айланма ҳудуд — Польша орқали келган. Муҳокамаларнинг асосий мавзуси — ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва Украина ҳудудидан қўшинларни олиб чиқиб кетиш эканлиги айтилмоқда.
Владимир Путин Россия мудофаа вазири ва Бош штаб бошлиғига армиянинг тийиб турувчи кучларни «ҳарбий навбатчиликнинг махсус режимига» ўтказишни буюрди. Ушбу стратегик кучлар Россия армиясининг асоси бўлиб, унда тажовузкорларга қарши ядро қуролидан фойдаланиш мумкинлиги ҳам назарда тутилган.
Владимир Зеленский БМТ Халқаро судига Россия устидан шикоят киритганини эълон қилди. Украина раҳбари Халқаро суддан Россияга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюришни сўраб, суд жараёнлари келаси ҳафта бошланишига умид билдирган.
Украинада 90 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Польша чегарасига қараб йўлга чиқди.
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидаги ўзбекистонликлар Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни вақтинча иложи бўлмаётганини маълум қилди. Бунга шаҳарлар ўртасида автомобиль ва темир йўл алоқалари тўхтатилгани сабаб бўлмоқда. Таъкидланишича, талабалар масалалари элчихона ва Украинадаги диаспора вакиллари ҳамкорлигида ҳал этилмоқда.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳарбий ҳаракатлари бўйича Ўзбекистоннинг позицияси қандай эканлигига ойдинлик киритди. «Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим», — дея таъкидлади у.
Владимир Путиннинг Украина ҳарбийларига ҳокимиятни ўз қўлларига олишни таклиф қилгани, Россиянинг Европа Кенгашидаги аъзолиги тўхтатилгани, Буркина-Фасода олтин конидаги портлаш оқибатида 60 кишининг вафот этгани, Тайван ўз ҳудудидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасида Хитой самолётлари кирганини билдиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Украина президенти Владимир Зеленский РФ президенти Владимир Путинга музокаралар столи атрофида учрашишни таклиф этди. Украина раҳбари «одамларнинг ҳалок бўлишини тўхтатиш учун музокаралар столига ўтириш кераклигини» таъкидлаган. Путин музокараларга тайёрлигини билдирган.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларни Польша орқали эвакуация қилишини хабар қилди. Львовга келган ўзбекистонликлардан диаспора вакили Маруф Салиевга мурожаат қилиш сўралган. Эвакуация вақтида қариялар, болалик аёллар, талабалар ва болалар устунликка эга бўлади.
Владимир Зеленскийнинг офиси Украина Россия билан нейтраллик мақоми ҳақида музокараларга тайёрлигини эълон қилди. Украина мамлакат хавфсизлиги бўйича кафолатлар берилиши кераклигини ҳам таъкидлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг