Мадина аэропортида Умра зиёратига келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга киритилмади. Уларнинг 2019 йилда Қирғизистон қалбаки паспорти билан Умра сафарига бориб келгани аниқланган. Ҳозирда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йилги умра саёҳати мавсумига тайёргарлик бошланганини маълум қилди. Муфтий Нуриддин Холиқназаров Саудия Арабистонидаги «Abu Sarhad» ҳамкор ширкати билан бу ҳақда шартнома имзолади. Навбат асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан сафарга жўнатилади.
Яқин вақтларда пандемия бошланишидан аввал умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун зиёрат қилиш имкониятлари яратилиши мумкин. Бу бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Саудия Арабистони муассасалари билан музокаралар олиб борган.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Камилов 17 май санасидан «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкинлигини қайд этди. У сафар масаласи Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазият барқарорлашишига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши таклиф қилинмоқда. Таклифга биноан, Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг ушбу тадбирларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг