«уруш» тегли мақолалар


Украинанинг Буча шаҳрида содир бўлган фожиа. Муносабатлар
4 апрель 2022, 16:52

Украинанинг Буча шаҳрида содир бўлган фожиа. Муносабатлар

Украина шаҳар ва қишлоқлари 40 кундан бери авиация ва артиллерия ўқлари остида яшамоқда. Жаҳон ОАВ Россия қўшинлари томонидан Киев вилоятида ташлаб кетилган, кўчалари тинч аҳолининг жасадлари билан тўлиб-тошган, баъзиларининг қўллари орқасига боғлаб қўйилган Буча шаҳридан олинган кадрларни чоп этди. Россия Мудофаа вазирлиги фотосуратлар ва видеолавҳаларни «навбатдаги провокация» ва «Ғарб оммавий ахборот воситалари учун саҳналаштириш» деб атади. Фожиа ҳақида нималар маълум ва қандай муносабатлар билдирилди — шарҳимизда.

Россия Украинадаги урушда 1351 нафар ҳарбийлари ҳалок бўлганини маълум қилди
25 март 2022, 20:32

Россия Украинадаги урушда 1351 нафар ҳарбийлари ҳалок бўлганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги «махсус операция» давомида 1351 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганлигини, 3825 нафари эса яраланганини маълум қилди. Вазирлик ҳарбий операциянинг биринчи босқичи асосий вазифалари амалга оширилганини айтди. Украина ва НАТО Россия қўшинларининг йўқотишлари бундан бир неча баробар кўп бўлганлигини айтмоқда.

«Бу бемаъни урушни тўхтатиш вақти келди» — БМТ раҳбари
23 март 2022, 15:55

«Бу бемаъни урушни тўхтатиш вақти келди» — БМТ раҳбари

БМТ бош секретари Антониу Гутерриш Россия Украинада олиб бораётган ва оқибатлари бутун дунёда сезилаётган «бемаъни урушни» тўхтатишга чақирди. «Украина халқи ҳозир ҳақиқий дўззахда яшаяпти», маҳсулотлар, энерготашувчилар ва ўғитларга нархларнинг ошиши эса «катта миқёсдаги озиқ-овқат дефицити ва очликка олиб келиши мумкин», дея огоҳлантирди у.

Ҳар қандай уруш ва ҳарбий-сиёсий зиддиятлар — оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади
7 март 2022, 12:22

Ҳар қандай уруш ва ҳарбий-сиёсий зиддиятлар — оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади

Ҳар қандай сиёсий зиддият, қуролли тўқнашув ва урушлар ижтимоий-иқтисодий йўқотишларга олиб келиб, инсоният тараққиётининг бир неча йиллар ортда қолишига сабабчи бўлади. Уруш натижасида халқ камбағаллашади, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш таназзулга юз тутади, бутун бошли авлодлар, умрлар бой берилади. Урушнинг иқтисодиёт ва инсон капиталига салбий таъсири ҳақида — «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Муқаддамхон Саидрасулова мақоласида.

«Ҳеч нарса қилиб бўлмаслиги — бу уят». Ўзбекистонликлар айни пайтда Россияда содир бўлаётган воқеалар ҳақида
4 март 2022, 12:03

«Ҳеч нарса қилиб бўлмаслиги — бу уят». Ўзбекистонликлар айни пайтда Россияда содир бўлаётган воқеалар ҳақида

«Газета.uz» Россияда халқаро санкциялар эълон қилинганидан сўнг рубль кескин қадрсизланиб, нақд пул ва валюта тақчиллиги кузатилаётган, нархлар кескин ошган шароитда яшаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди. Улар санкциялар ва курснинг тушиб кетиши даромадлари ҳамда улар ишлаётган компанияларга қандай таъсир кўрсатгани, атрофидаги ҳолат ва Москвадаги вазият ҳақида сўзлаб беришди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг