АҚШ Ғазо секторини эгаллайди ва фаластинликлар бошқа жойга кўчирилгандан сўнг уни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиради, деди Трамп Исроил бош вазири Нетаньяҳу билан учрашуви доирасида. Президент Ғазога АҚШ қўшинлари юборилишини истисно қилмади.
Қатар бир йилдан ортиқ давом этаётган музокаралардан сўнг Исроил ва ҲАМАСга Ғазо сектори бўйича сулҳ битими лойиҳасини тақдим этди, деб ёзмоқда Reuters. Қатар томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битим матнини етказган.
БАА Исроил ва АҚШ билан Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин Ғазо секторининг келажаги бўйича ёпиқ музокаралар олиб бормоқда, деб ёзди Reuters. Абу Даби Фаластин маъмуриятини ислоҳ қилиш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш тарафдори.
Президент Шавкат Мирзиёев ноябрда Фаластин муаммосига бағишланган саммитда Ўзбекистон Ғазодаги урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрлигини билдирганди. 26 декабрь куни Ўзбекистонга 100 фаластинлик эвакуация қилинди. «Газета.uz» мухбирлари улар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев араб-ислом саммитида Фаластин можаросида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш БМТнинг доимий эътиборида бўлиши кераклигини таъкидлади ва мамлакат урушдан жабр кўрган фаластинлик болалар ва аёлларни даволаш учун қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида Яқин Шарқдаги вазият ҳақида гапирди. «Ягона ечим — 1967 йилдаги чегаралар асосида мустақил Фаластин давлатини тузишдир», — деди у. Шунингдек, БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни кескин қоралади.
Ўзбекистон 124 та давлат қаторида БМТ Бош ассамблеясининг Исроилдан ўз кучларини Фаластин ҳудудларидан олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади.
Исроил Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгани ортидан яқин кунларда Эрон ва унинг иттифоқчилари ҳужумини кутмоқда. Исроил шаҳарларида бомбапаноҳлар тайёрланмоқда, шифокорлар қон захираламоқда. Бироқ Эрон минтақада эскалация хавфи туфайли ҳужумни қайта кўриб чиққан бўлиши мумкин.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ Конгрессидаги нутқида Исроил ҲАМАС билан тўлиқ ғалабагача курашишини айтди ва Ғазодаги урушни Эрон билан курашга қиёслади. Унинг чиқиши Вашингтонда норозилик намойишларини юзага келтирди. У намойиш аъзоларини «Эроннинг фойдали аҳмоқлари» деб атади.
Исроил ҲАМАСдан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар олди ва бир неча ой давомида берк кўчага кириб қолган музокараларни давом эттиришга рози бўлди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан Ғазодаги шиддатли жанглар якунланаётганини айтди, бироқ гуруҳ йўқ қилинмагунча урушни давом эттиришга ваъда берди. Исроил қўшинларининг бир қисмини «Ҳизбуллоҳ» билан тез-тез жанглар содир бўлаётган Ливан билан чегарага юборишни режалаштирмоқда.
Арманистон Фаластинни давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги «икки давлат» тамойилини Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли деб атади.
БМТ мустақил комиссияси ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.
Шавкат Мирзиёев Ғарб давлатларининг Фаластин фожиасига муносабати қаттиқ хавотирга солаётганини таъкидлади. «Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда», — деди президент.
Словения ҳукумати Фаластиннинг мустақиллиги ва суверенитетини тан олмоқчи. «Фаластинни тан олиш икки давлат ва халқнинг тинч-тотув яшаши учун ягона йўлдир», — деди Словения ташқи ишлар вазири. Бир неча кун аввал Европанинг учта давлати ҳам Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганди.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Исроилга қарши санкциялар ва уларнинг оқибатлари биринчи марта «жиддий муҳокама қилинди», деди Ирландия ташқи ишлар вазири. Аввалроқ Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми оқибатида 45 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Бу билан Европа Иттифоқининг Фаластинни тан олган давлатлари сони 13 тага етди. Қарор ортидан Исроил Норвегия ва Ирландиядан элчиларини чақириб олиши айтилди.
АҚШнинг етакчи университетларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари давом этмоқда, талабалар кампусда чодирлар лагерлари қурмоқда. Бир қатор университетлар маъмуриятлари полицияга мурожаат қилди, ўнлаб намойишчилар қамоққа олинди.
АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига оид резолюция лойиҳасига вето қўйди. Фаластин айни дамда БМТда кузатувчи давлат мақомига эга.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Рамазон ойи олдидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича музокаралар тўхтаб қолди, анклавдаги гуманитар вазият эса ёмонлашишда давом этмоқда, деб ёзди Reuters.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг