Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 2 та пневматик қурол, 2 дона тўппонча учун газ баллон ва 553 та пневматик ўқлар мамлакат ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятда эса хориждан учиб келган фуқарода 2 дона 12 калибрли ов қуроли борлиги маълум бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
«Янги Ўзбекистон» массивлари туркумига кирувчи илк экошаҳар Фарғона вилояти марказида 300 гектар майдонда бунёд этилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров биринчи босқичда 80 та кўп қаватли уй қуриш режалаштирилгани, экошаҳар икки йилда фойдаланишга топширилишини таъкидлади.
Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров Фарғона шаҳрига ҳокими лавозимига тасдиқланди. Унинг ўрнини эса вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Юсуфжон Хусаинов эгаллади.
Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фуқарога тегишли бўлган гўшт дўконининг орқасида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар пора олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Гумондор процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоятида 7 киши «Туронбанк»нинг My Тuron мобил иловасидаги хатоликдан фойдаланиб, қарийб 700 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Уларнинг 5 нафари 3,5 йилдан 5,5 йилгача муддатга қамалди.
Фарғона вилоятида аввалига «Ислом давлати» террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш ниятида Туркияга борган, Сурияга ўта олмагач, Ўзбекистонга қайтиб келиб, ташкилот ғояларини тарғиб қила бошлаган 19 ёшли шахс қўлга олингани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келди. Портлаш оқибатида ҳаммом томи қулаган. Уч кишининг вафот этгани, тўрт фуқаронинг жароҳатлангани маълум қилинди.
Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.
Ўзбекистон туманида иссиқхона фаолиятини ташкил этиш, Шеробод туманида эса уй-жой қуриш учун ер сотишга уринган шахслар ушланди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Фарғона вилоятида Nexia-3 ва Lacetti автомобиллари иштирокида содир бўлган иккита ЙТҲ натижасида 3 киши ҳалок бўлди. Улардан бири автоҳалокатдан кейин ёниб кетган машинада вафот этди.
Фарғона вилоятидаги меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи қолмади ва муассасалар фаолияти тўхтатилди. Данғара туманида яшовчи Бердиевлар оиласи 6 нафар тарбияланувчини асраб олиб, «Болалар бахти» номли оилавий болалар уйини ташкил қилди. Шунингдек, Қўқон шаҳрининг Ўзбекистон ва Тошлоқ туманларида ҳам оилавий меҳрибонлик уйлари ташкил этилган. Муассасанинг 80 нафар собиқ ишчи-ходимлари мутахассислиги бўйича яшаш манзилларига яқин бўлган жойларда иш билан таъминланмоқда.
Фарғона вилоятида Nexia-2 қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида «Ваз-2105» тўқнашди. ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди. Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди.
Фарғона вилоятида декабрь ойида «Central Asia Motors» корхонасида 4 та енгил ва 8 та юк электромобиллари тест режимида ишлаб чиқарилади. Корхона тўла қуввати билан ишга тушгач, йилига 10 минг электромобиль ишлаб чиқариши кутилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 40 фоизи экспорт қилинади.
Фарғона вилояти ҳокими Сўх туманида қурилиш ишлари якунланаётган янги аэропортни бориб кўрди. 7 гектар майдонда жойлашган аэродром лойиҳаси аввалига 12 млрд сўмга баҳоланган эди, қурилиш якуни бўйича бюджетдан 6,8 млрд сўм ажратилгани айтилмоқда.
Қувасой шаҳрида эр-хотин 32,5 млн сўм қарздорликни ундиришга келган МИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, чақалоғининг устига бензин сепиб, ёқиб юбориш билан қўрқитди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва ҳақорат қилиш моддалари билан иш очилди.
Фарғонада хонадонлар бирига ғайриқонуний равишда кирган шахс ўзини кўриб қолган аёлни пичоқлади. Оқибатда аёл шифохонада вафот этди. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилди.
Паркент туманида яшовчи шахс фермер хўжалиги раҳбарига банкдан 3 млрд сўм кредит ажратилишини айтиб, ундан кредит миқдорининг 10 фоизини беришини сўради. Шунингдек, Фарғона вилоятида мансабдор шахс қум барханларидан лицензиясиз фойдаланишига рухсат бериш учун 5,6 минг доллар олган вақтида ушланди.
Фарғонада туғруқхона шифокорини калтаклаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзгатилиб, у процессуал тартибда ушланди. У аввалроқ, сурункали равишда интизомни бузгани учун ички ишлар органларидан ҳайдалгани айтилмоқда.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эркак туғуруқхона ҳамширасининг сочидан тортиб, куч ишлатди. Мазкур ҳолатга эркакнинг неварасининг ўлими сабаб бўлгани аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Данғара туманида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг