Аномал совуқ ва энергоинқироз, муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайлови, жаҳон етакчиларининг ташрифлари, дорилар билан боғлиқ болалар фожиалари, Сергелидаги портлаш. «Газета.uz» Ўзбекистонда якунига етаётган йилнинг асосий воқеалари ҳақида сўзловчи фотосуратларни жамлади.
«Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин бир йил аввал Тошкентда фасллар қандай намоён бўлишини кўрсатувчи лойиҳасини бошлаганди. У шаҳарнинг саккиз жойини бир хил нуқтадан туриб қиш, баҳор, ёз ва кузда суратга олди. Буюк Антонио Вивальдининг «Йил фасллари» концертлари эса лойиҳага саундтрек бўлди.
Аслида бу «Конституция ҳаётидан бир кун» номли репортаж бўлиши лозим эди. Афсус, харитада кўринган ҳамма нарса ҳам реал ҳаётда бўлавермас экан. Аммо бу «Газета.uz» ижодкорларини тўхтата олгани йўқ: «Конституция ҳаётидан бир кун» бўлмаса, унда мана — «Конституция ҳаётидан бир соат» бор!
Ўзбекистонда ҳозирда бешта туризм қишлоғи бор: Конигил ва Боғи Баланд, Овжазсой ва Эртошсой, Сентоб. 2023 йил октябрида Сентоб жаҳондаги энг яхши туризм қишлоқларидан бири деб эълон қилинди. «Газета.uz» журналистлари Нуротада бўлиб, бу қишлоқ нималари билан ҳайратга солишини ўрганиб қайтди.
Тошкент халқаро аэропортида бешинчи расмий споттинг-тур бўлди. Унда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 50 га яқин споттер қатнашди. Фото.
«Газета.uz» мухбирлари Тошкент шаҳри Сергели туманидаги портлаш содир бўлган жойдаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. У ерда ёнғинни ўчириш давом этяпти. Портлаш оқибатида очиқ майдонда сақланаётган автомобилларга ҳам зарар етган.
Каримов фонди ва Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 2020 йили «Ислом Каримов: Улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» номли фотоальбом чиқарган эди. 2 сентябрь — Ислом Каримовни хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» альбомдан айрим суратларни чоп этади.
Нукусдан тахминан 150 км узоқликда, Мўйноқ туманида, маҳаллий аҳоли «Суви дуччи» (ўзбекчасига «суви чучук») деб атаган, хариталарга Судочье номи билан киритилган кўллар тизими бор. У ерга борадиган тўғри ва текис йўл йўқ, шу боис масофани босиб ўтишга 4 соатча вақт кетади. «Газета.uz» репортажи.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги минглаб хонадонлар ва кўплаб объектлар тармоқдаги носозлик туфайли 12 соатга яқин электрсиз қолди. Шунингдек, ҳудудда светофорлар ҳам ишламади. «Газета.uz» фоторепортажи.
Тошкентдаги чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойлари яқинида одатда жиноят содир бўлган жойлар ва қурилиш майдончаларини белгилашда фойдаланиладиган тасмалар пайдо бўлди. Бу эса шаҳарнинг хавфли кўчаларини янада хавфли кўринишга олиб келди. Фото.
«Газета.uz» турли касб эгаларининг кўпга номаълум, заҳматли ва масъулиятли фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи «Профессионал» лойиҳасини давом эттиради. Навбатдаги қаҳрамонлар — ота-ўғил косиблар Бахтиёр Валиев ҳамда Ғайрат Зоҳидов.
Беруний яшаган даврларда унинг номи «Қиз денгизи» эди. Денгиздан кам жойи йўқ — узунлиги 100−120 (тахминан Тошкентдан Гулистонгача бўлган масофа), эни 30−40 км атрофида, бу қирғоғидан наригиси кўринмайди. Асрлар бўйи неча бор қуриб, сўнг яна сувга тўлган бу жой ҳозир шундай аталади — Сариқамиш.
Баҳор ростманасига қачон кириб келади? Бодом гуллаганидами? Бойчечак очилганидами? Ё март бошланмай Сўқоқда «мадор-сомса» бренди уйғонганидами? Йўқ, баҳор қулупнай пишганида кириб келади! «Газета.uz» айни қулупнай-мураббо мавсумида қулупнайзорларни айланди.
2005 йилнинг 13 майга ўтар кечаси Ўзбекистон тарихига «Андижон воқеалари» номи билан кирган энг қонли ҳодисалардан бири бошланган эди. «Газета.uz» ушбу ҳодиса оқибатлари акс этган 13 манзарани танлаб олиб, уларни 2023 йил май ойида яна ўша нуқталарда олинган суратлар билан таққослади.
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати бу йил 102 йиллигини нишонламоқда. Туркистон метеорология институти ташкил этилган 1921 йилнинг 7 майи Ўзгидромет таваллуд топган кун сифатида нишонланади. XIX асрнинг иккинчи ярмидан ҳозирги кунгача хизматнинг қандай ривожлангани — «Газета.uz» фотоматериалида.
Аъзамхон Набиев соатларни 20 йилдан бери тўплайди. Унинг коллекциясида 200 дан ортиқ соат намунаси бор. Уларнинг айримлари вақтни кўрсата бошлаганига юз йилдан ошган. «Газета.uz» ноодатий устахонада бўлиб, соатсоз билан унинг коллекцияси, эски соатларни созлаш ва уларнинг баҳоси ҳақида суҳбатлашди.
Ўзбекистон тарихи музейида ўзбекистонликлар СССРнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабасига қўшган ҳиссасига бағишланган кўргазма очилди. Унда ўнлаб архив суратлари, совет плакат санъатининг намуналари намойишга қўйилган, шунингдек, «Аскар мактублари» китоби тақдим этилган.
Ўзбекистонда 30 апрелда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди. 8:00 да очилган референдум участкалари 20:00 га қадар овозларни қабул қилди. «Газета.uz» айрим участкаларда, хусусан, президент Шавкат Мирзиёев овоз берган жойда бюллетенларни санаш жараёнини кузатди. Фото, видео.
Тошкентдаги бир қатор участкаларда овоз бериш жараёнининг илк соатидаёқ «10−15 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди». Айрим референдум участкалари гавжум. Овоз беришга фарзандлари билан келаётганлар кам эмас. «Газета.uz» фоторепортажи.
Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум участкалари очилди. Участка комиссиялари аъзолари кузатувчилар гувоҳлигида овоз бериш қутиларини муҳрлашди. Ўзбекистон мадҳияси янгради ва овоз бериш жараёни очиқ деб эълон қилинди. Жараённи бизнинг фоторепортажларимизда томоша қилинг.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг