Абдуазиз Исоқулов АҚШ ҳукуматининг ОТМ талабалари учун мўлжалланган энг йирик — Fulbright стипендиясини ютиб олиб, Нью-Йоркдаги Фордҳэм университетининг халқаро ҳуқуқ йўналишига ўқишга кирган. «Хориж дипломи» лойиҳасида у стипендия, Америка таълим тизими ва иш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Толибжон Олимжонов 2017 йили алмашув дастури асосида Турин университетига ўқишга кирган. Бир йил ўтиб ўқиш ва яшаш харажатларини қоплайдиган стипендия эгасига айланган. У «Хориж дипломи» лойиҳасида Италия университетига қандай қилиб ўқишга кириш ва бепул таълим олиш ҳақида гапириб берди.
Отабек Зуфаров 2021 йили Польшанинг энг яхши учта олийгоҳидан бири ҳисобланган Познандаги Адам Мицкевич университетига ўқишга кирган. «Хориж дипломи» лойиҳаси учун берган интервьюсида у виза олиш қийинчиликлари ва Польша таълим тизими афзалликлари ҳақида гапириб берди.
Тошкентдаги Вестминстер университети талабаси Диёра Аҳророва 2018 йили Дубайдаги SP Jain глобал менежмент мактабига ўқишга кирган. У «Хориж дипломи» лойиҳаси учун Амирликлардаги қабул жараёни, таълим тизими ва талабалик ҳаёти ҳақида гапириб берди.
Азизбек Аҳмаджонов 2021 йили Финляндиянинг энг яхши ОТМларидан бири — Тампере университетида таҳсил олиш учун стипендия эгасига айланган эди. «Хориж дипломи» лойиҳасида у Европада ўқиш орзуси, хорижга кўчиб ўтиш ва фин талабаларининг анъаналари ҳақида гапириб берди.
2018 йили Жанубий Корея университетларидан бирига ўқишга кирган Шаҳноза Бурҳонова Ульсандаги уч йиллик таҳсил давомида саёҳат қилиш билан бирга ўзи учун корейс маданиятини ҳам кашф этди. «Хориж дипломи» лойиҳасида у Жанубий Кореядаги ҳаёти ва ушбу мамлакат таълим тизими ҳақида ҳикоя қилди.
Нефть конлари компанияси менежери Рустам Юнусов 2023 йилда Малайзиянинг Петронас университетига ўқиш учун жўнаб кетди. «Хорижий диплом» лойиҳаси доирасида у университетни танлаш жараёни, қатъий дарс жадвали ва миллий таълим тизими, бепул даволаниш ва арзон яшаш харажатлари хусусида сўзлаб берди.
2022 йилда Карина Даулбаева Европанинг энг машҳур ОТМлардан бири — дунёнинг Топ-50 талигига кирувчи Амстердам университетига ўқишга кирди. «Хориж дипломи» лойиҳаси доирасида у қандай қилиб Нидерландияга кўчиб ўтгани, талаба харажатлари ва голландларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб берди.
2019 йилда Ҳожиакбар Холматов Хитойга ўқиш учун жўнаб кетди. Уйидан олисда ўтказган 4 йил мобайнида у хитой тилини ўрганди, мамлакатнинг энг яхши университетларидан бирига грант асосида ўқишга кирди ва 20 та шаҳарга борди. У Хитой таълим тизими ва талабалар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.
Хорижий таълим — бу инсон ҳаётидаги ноёб тажриба ва омадли карьера қуриш имконияти. «Газета.uz»нинг янги «Хорижий диплом» лойиҳаси доирасида талабалардан университет танлаш, грантларни топиш ва халқаро таълим тизими ҳақида сўраймиз. Илк меҳмон — Япония университети битирувчиси Наргиза Тўрахонова.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг