Ҳозирда 1,3 млн нафардан зиёд ўзбекистонлик хорижда меҳнат қиляпти. Миграция агентлиги маълумотларига кўра, уларнинг 600 минг нафари Россияда, қолган аксарияти Қозоғистон ва Туркияда. Таҳлилларга кўра, ушбу 1,3 млн фуқаронинг 20 фоизини аёллар ташкил этади — муҳожир хотин-қизлар сони камайган.
Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил тўлди. «Газета.uz» сана муносабати билан дунёнинг турли шаҳарларида яшаётган бир қатор ўзбекистонликларнинг Ватан байроғи билан тушган суратлари ҳамда уларнинг тилакларини жамлади.
Тиббиёт — Ўзбекистондаги оғриқли мавзулардан. Хорижда-чи, у ерда аҳвол қандай? Тиббиёт бепулми ё пулли? Шифокорлар малакаси қандай? Томоғи оғриган одамга музқаймоқ ейиш тавсия этилиши ростми? Дори-дармон билан боғлиқ вазият қанақа? «Газета.uz» шу каби саволлар билан хориждаги ватандошларга юзланди.
Юнус Сафардиёр — дунёга машҳур самарқандлик ҳайкалтарош. Унинг ижод намуналари Россия, Буюк Британия ва Ўзбекистондаги жамоат масканларини безаб турибди. У «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида замонавий санъатга нисбатан қарашлари ва ижодида Самарқанднинг ўрни ҳақида сўзлаб берди.
Алишер Никимбаев — Қатар футбол ассоциацияси ва Осиё футбол конфедерациясида техник эксперт. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида у 20 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022`га тайёргарлик жараёнлари, қолаверса, ўзбек футболи муаммолари ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — халқаро математика олимпиадаси совриндори, Швейцариянинг Берн университети докторанти Зариф Ибрагимов. У «Газета.uz» га Ўзбекистон ва хориждаги таълимнинг фарқлари, чет элдаги ҳаёт тарзи ва дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди.
Mastercard компанияси дастурий муҳандиси Азамат Тоштемиров — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Биз ундан давлат органлари ва хусусий секторда ишлаш ўртасидаги фарқлар, АҚШдаги ўқиш ва Mastercard`даги иши, шунингдек, ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
Азиза Содиқова — Тошкентлик бастакор. У Берлинда ижод қилади, Европанинг йирик концерт заллари ва фестивалларида янграйдиган опера ва оркестр асарларини яратади. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида у Европадаги иш ва ўқиш ҳақида гапирди ҳамда ёш мусиқачиларга маслаҳатлар берди.
Малайзиянинг PETRONAS компанияси HSE бош менежери Нафиса Ходжаева — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Ундан шифокорлик амалиётини нима учун тарк этгани, корпорацияда гендер тенглигига муносабат қандайлигини билиб олдик, шунингдек, ёшларга маслаҳатлар беришини сўрадик.
Amazon компаниясининг бизнес-таҳлил бўйича муҳандиси Шаҳло Ходжаева — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. У АҚШда IT-мутахассиси сифатидаги иш тажрибаси, ғарбча ва ўзбекона турмуш тарзи ўртасидаги фарқ ҳамда Америка меҳнат бозорида иш берувчилар томонидан қадрланадиган ходимларнинг шахсий фазилатлари тўғрисида сўзлаб берди.
Amazon компаниясининг тематик рекламаларнинг автоматлаштирилган хариди бўйича консультанти Ирина Аблязова — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Биз ундан Америкадан бўлмаслик иш топишга қандай ёрдам бериши, компаниянинг қатъий корпоратив маданияти, нима учун раҳбариятга чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлиш шарт эмаслиги ва АҚШга қандай қилиб бориш мумкинлиги ҳақида сўрадик.
Мадина Бердиева — дунёнинг энг йирик нефть-газ компанияларидан бири Shell`да тизимли архитектор сифатида фаолият юритади. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида у Нидерландияга кўчиб ўтиш, ёш қизлар чет элга ўқишга кетиш учун ота-оналарини қандай кўндиришлари мумкинлиги ва нима учун бугунги кунда хорижий тилларни билиш кўникма ҳисобланмаслиги ҳақида сўзлади.
Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган ва етакчи компанияларда ишлаётган ёш ватандошларга вазирлик, идора ва ташкилотларда ишлаш учун шароитлар яратилади. Жумладан, уларга хизмат уйлари берилади, камида 2 йил ишлаганларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларининг бир қисмини қоплашга субсидия ажратилади. 1 июнгача эса «Ёш ватандошлар реестри» ишга туширилади.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Илон Маск асос солган Европадаги Tesla гигазаводида ишловчи Музаффар Ҳамроев. Биз ундан нега ўқишни Германияда давом эттиргани, у ердаги таълим сифати, Tesla`га ишга кириши қандай бўлгани, Илон Маск учун ўтказган тақдимоти қандай натижа бергани, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Америкадаги тадқиқотчи Саидазиз Аъзамов. Биз ундан нега Америкага кетгани, хориждаги ватандошлардан ватанда нималар кутишлари, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Пенсильвания штати университетида (АҚШ) таҳсил олаётган магистрант Зухра Хайруллаева. Биз ундан нега Америкада ўқишни танлагани, АҚШ университетининг Ўзбекистондаги ОТМлар билан фарқи, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Дмитрий Богданов космосга юк етказиб берувчи ExoLaunch компаниясига асос солган. 2020 йилда ExoLaunch Илон Маскнинг Space X компанияси ҳамкорига айланди. Келгусида ExoLaunch Марс ва Ойни колонизация қилиш лойиҳаларига ёрдам беришни режалаштирмоқда. Компания 500 миллион доллардан 2 миллиард долларгача баҳоланмоқда.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Японияда таҳсил олаётган магистрант Камилла Еникеева. Биз ундан нега Японияда ўқишни танлаганлиги, Япония олийгоҳларида таҳсил олишнинг афзалликлари, университетнинг иш топишдаги ўрни, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Германияда фаолият юритаётган инвестицион банкир Дилшод Давронов. Биз ундан нега Ўзбекистондаги магистратурани ташлаб, хорижга ўқиш учун кетгани, етакчи олийгоҳларда таҳсил олишнинг афзалликлари, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг