Чирчик шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фаҳриддин Қодиров ижтимоий тармоқлардаги изоҳларидан кейин ишдан олинди. АОКАнинг таъкидлашича, у давлат хизматчисининг ахлоқий меъёрлари ва кодексини бузган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги «Чирчикстрой» меҳмонхонаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу хабарларни «фейк» деб атаб, объектни бузиш ёки қайта қуриш юзасидан ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаганини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу ҳудудда замонавий бокс мактабига асос солинади.
Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги техникалари заводлари ва «ЎзКлаас Агро» Чирчиққа кўчирилиб, саноат кластери усулида ягона майдонда жойлаштирилади. Кластерни ташкил этишга 500 миллиард сўм ажратилади. Бу маблағ тармоқ корхоналарининг бино-иншоотлари ва майдонлари аукцион савдоларида сотилиши ҳисобидан қайтарилади.
Чирчиқ шаҳар ҳокимияти яқинида ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган. Қолган қисмини эса 18 майга қадар тўлиқ ҳисоб китоб қилишга ўзаро келишилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг Ифтихор маҳалласи аҳолиси билан учрашувдан Чирчиққача «электричка» қўйилиши, агар у маъқул келмаса ерусти метроси қурилишини маълум қилди. «Чирчиқ анча чарчаб қолди. Яъни, сув қувурлари, электр энергия таъминоти чарчаган», — деди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги айрим ишлаб чиқариш корхоналарини Чирчиққа кўчириш ҳамда янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Давлат раҳбари шаҳарда қурилган 4 та 16 қаватли уйни ҳам кўздан кечирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чирчиқдаги Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимларининг ёппасига иш ташлагани ва муассасанинг ёпилгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг