«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


Президент 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди
26 июль 2024, 12:12

Президент 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни: У бу кунни қандай ўтказади?
24 июль 2024, 12:04

Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни: У бу кунни қандай ўтказади?

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 67 ёшга тўлди. Давлат раҳбари матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, президент бу кунни иш жойида, кечқурун эса оиласи даврасида ўтказади.

Тадбиркорларга имтиёз ва субсидиялар мақсадли кўрсаткичи билан бир йилга берилади
19 июль 2024, 22:58

Тадбиркорларга имтиёз ва субсидиялар мақсадли кўрсаткичи билан бир йилга берилади

Президент даромади паст ҳудудларда кредит, субсидия ва бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ўрганишни буюрди, шунингдек, режани бажариш учун бизнесни қўшимча тўловлар тўлашга мажбурлаётган масъулларни танқид қилди. Энди имтиёз ва субсидиялар мақсадли кўрсаткич билан бир йилга ажратилади.

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади
19 июль 2024, 12:58

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Қолаверса, Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»
18 июль 2024, 17:52

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»

Садир Жапаров билан бўлган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон кераклигини таъкидлади. Жапаров эса Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини айтди.

Қирғизистонда Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди
18 июль 2024, 17:31

Қирғизистонда Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди

Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров шу ва бошқа қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди
18 июль 2024, 02:00

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини ривожлантириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди.

Туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот кўпайтиришга ҳисобдор бўлади
17 июль 2024, 17:28

Туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот кўпайтиришга ҳисобдор бўлади

Президент бундан буён туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга масъул бўлишини маълум қилди. Қолаверса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманларининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги тажрибасини кенгайтириш бўйича кўрсатма берилди.

Пахта-тўқимачилик кластерлари учун кредитларни тўлаш муддати яна узайтирилди
17 июль 2024, 14:45

Пахта-тўқимачилик кластерлари учун кредитларни тўлаш муддати яна узайтирилди

2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерларига 6 трлн сўм зарар етган. Ўтган августда уларнинг қарзларини тўлаш муддати бир йилга узайтирилганди. Президент кредит тўлаш муддатини 2025 йил 1 апрелгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Фарғонада президент билан учрашган қиз университетга грантга қабул қилинди
16 июль 2024, 16:06

Фарғонада президент билан учрашган қиз университетга грантга қабул қилинди

Президент Фарғонага ташрифи чоғида маҳаллий аҳоли билан учрашди ва ўша чоғда унга бир қиз Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқиш истаги борлиги ҳақида гапирди. Эртаси куни у университетга грант асосида ўқишга киргани тўғрисида сертификатни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади
14 июль 2024, 13:15

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади. Президент унга тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Фарғона вилоятида раҳбарлар ҳар куни 5 нафар тадбиркорни қабул қилади
12 июль 2024, 13:38

Фарғона вилоятида раҳбарлар ҳар куни 5 нафар тадбиркорни қабул қилади

Фарғона вилоятида раҳбарларнинг масъулиятини ошириш бўйича янги тизим жорий этилади, деди президент Қувадаги йиғилишда. Вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, 19 та туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар куни 5 нафар тадбиркор ва инвесторни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этади.

Марғилонда 25 минг аҳолига мўлжалланган янги массив қурилади
11 июль 2024, 22:24

Марғилонда 25 минг аҳолига мўлжалланган янги массив қурилади

Марғилонда 110 гектар майдонда янги турар жой массиви қурилади. Бу ерда 5 минг хонадонли уйлар, институтлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, парк ва бошқа объектлар бўлади. Президентнинг Марғилон жамоатчилиги вакиллари билан учрашувида шулар ҳақида сўз борди.

Президентга Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси тақдим этилди
11 июль 2024, 19:16

Президентга Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси тақдим этилди

Қўқонда президентга Фарғона туризм ҳалқасини яратиш концепцияси тақдим этилди. Ҳалқани яратишдан мақсад — сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш.

Президент Фарғонада қатор лойиҳалар қурилиши ва ишга туширилишига старт берди
11 июль 2024, 17:12

Президент Фарғонада қатор лойиҳалар қурилиши ва ишга туширилишига старт берди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида янги лойиҳаларнинг қурилиши ва ишга туширилишини бошлаб берди. Улар орасида «Қўқон» ЭИЗдаги 370 млн долларлик корхоналар ва Фарғона туманининг чекка ҳудудларидаги кичик гидроэлектр станциялари ҳам бор.

Президент қайта очилган Қўқон аэропортига борди (фото)
11 июль 2024, 13:04

Президент қайта очилган Қўқон аэропортига борди (фото)

Апрель ойида қайта ишга тушган Қўқон аэропортига илк бор йирик ҳаво кемаси қўнди: Шавкат Мирзиёев бу аэропортга борди. У нарх ва хизматларни қулайлаштириш, парвозларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди. Фото.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради
11 июль 2024, 10:38

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради

Президент пайшанба куни Фарғона вилоятига бориб, йирик лойиҳаларга старт беради. Вилоятни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказилади.

Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатлар аудитини ўтказади
10 июль 2024, 15:52

Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатлар аудитини ўтказади

Президент бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича таклифлар билан танишди. Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатларни қамраб олиш имконини берувчи консолидациялашган бюджет аудитини ўтказишни таклиф этмоқда.

Ўзбекистон ХМТ билан янги дастур ишлаб чиқади
9 июль 2024, 18:03

Ўзбекистон ХМТ билан янги дастур ишлаб чиқади

Ўзбекистон президенти Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Унда 2026−2030 йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Президент Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди
8 июль 2024, 19:18

Президент Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Хитой парламенти раҳбари Чжао Лэцзи Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ХХР Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши, мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг